Етти кун      Бош саҳифа

Экологик дипломатия атроф-муҳит муҳофазасига оид кучларни бирлаштирмоқда

Яқинда БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан «Деградация­га учраган ва қурғоқчил ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими» резолюциясини бир овоздан қабул қилди.

Экологик дипломатия атроф-муҳит муҳофазасига оид кучларни бирлаштирмоқда

Таъкидлаш жоиз, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси концепциясига асосланади.
– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан экологик муаммолар, хусусан, Орол денгизи минтақасини яшил ҳудуд­га айлантириш, чўлланишнинг олдини олиш борасида катта ишлар қилинмоқда. Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси ва Иқлим бўйи­ча 28-конференциясида билдирилган иқлим ўзгариши ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш борасидаги асосий таклифлари мазкур Резолюцияда ўз ифодасини топган, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Бу таклифларнинг халқаро даражада эътиборга олиниб, алоҳида резолюция қабул қилиниши биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжат долзарб экологик муаммоларни ҳал қилиш учун юртимизга турли грантлар, илғор техника воситалари, тажрибали олимларни жалб этиш, йирик фондлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.
Халқаро ICBA ташкилотининг БААдаги Бош директори Тарифа Алзааби Оролбўйи инновация марказига ташрифи давомида бир қатор янги лойиҳаларга пойдевор қўйилди. Жумладан, турли мамлакатлардан келтирилган киноа ўсимлигининг 5 намунаси, 1 та амарант ўсимлиги намунаси, буфел ўти, кўк тариқ, 10 та донли жўхори намуналарини синовдан ўтказиш, маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси (туятикан, ширин қизилмия) вакилларини маданийлаштириш бўйича тадқиқотлар бош­лаб юборилди. ICBA халқаро маркази молиявий кўмагида Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ туп­роқ типларини бир жойга тўплаш  ва илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилган.
Бундан ташқари, ҳудудда янги замонавий иссиқхона қуриш, олимлар малакасини ошириш каби қатор ло­йиҳаларга ҳам кенг ўрин берилган. 
Ўтган ҳафта Тошкентда 2024-2028 йилларга мўлжалланган Глобал Яшил ривожланиш институти (GGGI)нинг Ўзбекистонда Ҳамкорлик бўйича давлат дастури тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, GGGIнинг 2030 йилгача узоқ муддатли стратегияси барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга эришиш учун аъзо давлатлар ва ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор узоқ муддатли режаларни назарда тутади. У ресурсларни сафарбар қилиш ва иқлимий молиялаштиришдан фойдаланишни тезлаштириш, соғлом экотизимларни сақлаб, барқарор ва айланма биоиқтисодиётга эришиш, қашшоқлик ва гендер тенгсизликка барҳам беришда тараққиётни тезлаштириш, «яшил» иш жойларини қўллаб-қувватлаш, хизматлар ва «яшил» инфратузилма ҳамда бошқа соҳаларни ўз ичига олган глобал устуворликларга эътибор қаратади.

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») Хитойнинг чиқиндиларни ёқиш соҳасида фаолият юритувчи компаниялари билан яқин ҳамкорлик ўрнатмоқда. 
«Чиқиндини ёқиш эвазига энергия ишлаб чиқариш ва бошқа қайта ишлаш технологиялари бунги куннинг талабидир. Шу борада Хитой, Япония, Европа давлатларининг илғор технологиялари бўйича мутахассислари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашяпмиз, – дейди Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси директори Шахриёр Нуруллаев. – Бу каби ҳамкорлик соҳага янгиликлар олиб киритишда муҳим ҳисобланади».
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, шунингдек, Ўзбекис­тоннинг глобал экологик мақсадларга эришиш ва табиий ресурсларнинг адолатли тақсимланишини таъминлашга қаратилган экологик дипломатия янги босқичда ривожланмоқда. Бу атроф-муҳит муҳофазасида кучлар бирлашаётганидан, келажак учун масъулият ошиб бораётганидан дарак беради.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар