Етти кун      Бош саҳифа

«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳоқама қилинди

2024 йил 26 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Йиғилишда дастлаб «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилинди.
 

«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳоқама қилинди

Мазкур қонун лойи­ҳаси ер қаърини геологик ўрганиш, ундан самарали ва масъуллик билан фойдаланиш ва қайта тўлдириш, уни замонавий амалиёт билан уйғунликда муҳофаза қилиш ҳамда тизимли назоратини таъминлашга қаратилган.
Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳа­си билан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида «ягона дарча» принципи жорий этилмоқда. Шунингдек, норуда хомашё конларини қидириб топиш ва ўзлаштиришга оид нормалар кучайтирилмоқда.
– Янги нормалар Ўзбекистон Экологик партия­си мақсадлари ва электорати манфаатларига мос. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер ости бойликларини масъулият билан геологик жиҳатдан ўрганиш ва улардан фойдаланиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, барқарор янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади, – дейди Қонунчилик палатаси депутати, фракция аъзоси Носиржон Аминов.
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойи­ҳаси фракция аъзо­лари томонидан қўллаб-қувватланди. Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, фракция­нинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар