Етти кун      Бош саҳифа

Андижон ва Бухорода сув ресурсларидан оқилона фойдаланиляптими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари аъзолари томонидан «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиш ҳолати Андижон ва Бухоро вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. 23 август куни мазкур ўрганиш якунларига бағишланган қўмиталарнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Андижон ва Бухорода сув ресурсларидан оқилона фойдаланиляптими?

Сув етказиб бериш хизмати
Таъкидланганидек, мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятининг 14 та туманида, Бухоро вилоятининг 11 туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ташкил этилиб, улар томонидан истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида сув ресурслари истеъмолчиларга етказиб берилган.
Жорий йилда сув тежайдиган технологияларни йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида «бир канал – бир тизим» тамойили асосида Андижон ва Бухоро вилоятларида 12 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 5,4 минг гектар майдонда ёмғирлатиб, 4,2 минг гектарда дискретли суғориш технологиялари жорий қилинган.
Бундан ташқари, 913 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг 22,6 минг гектар майдонида сув тежаш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Тадбиркорларга имтиёз

Қайд этилганидек, сувни тежовчи технологияларни жорий қилган тадбиркорларга давлат томонидан ҳам бир қатор имтиёзлар қўлланилмоқда. Хусусан, суғориш технологияси жорий қилинган пахта майдонлари учун 15 млн сўмгача, ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этилган майдонларга 13 млн сўмгача, дискретли суғориш жорий қилинган майдонларга 5 млн сўмгача субсидия ажратиб берилмоқда.
Кредит ажратишда гаров таъминотидан воз кечилиб, янги электрон тизим орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилмоқда. Бунда пудрат ташкилотлар томонидан ҳар бир лойиҳа бўйича камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган.

Депутатлардан таклиф

– Қонун ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий лойиҳалар жорий этилаётгани, бу амалий ишлар натижасида табиатнинг бебаҳо ресурси бўлмиш обиҳаётни тежашга эришилаётгани эътирофга лойиқдир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси,­ Экопартия фракцияси аъзоси Равшан Бегматов. – Яна бир муҳим жиҳат шундаки, сув масалаларини тартибга солишда республикамизда илмий ёндашувларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 2020 йилда Хоразм вилоятида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолияти йўлга қуйилган бўлса, 2021 йилда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолияти такомиллаштирилиб, институтнинг Бухоро ва Наманган минтақавий марказлари ташкил этилган эди.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва қўмиталарнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар