Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?
Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.
БатафсилБоғотни азалдан боғлар диёри дея таърифлашади. Ҳақиқатан ҳам мазкур туман сархил мевали боғларга кон. Деҳқонобод қишлоғининг марвариддек узумлари, ҳатто Европада ҳам севиб харид қилинади.
Бешариқ қишлоғидаги олмазорлар-у, Қораянтоқдаги ўрикзорларни таърифлаб адо қилиш қийин, тўғриси. Серсоя гужумли кўчаларни эса туманнинг ҳар бир маҳалласида учратиш мумкин.
Албатта, ҳудуднинг бундай гўзал манзара касб этишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ардоқли элдошларимиз талайгина. Улуғбек Иброҳимовни ҳеч иккиланмасдан ана шундай фидойи инсонлар сирасига киритамиз. Бутун умрини она табиат ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишлаб келаётган бу элдошимиз Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгашига раис этиб сайланди-ю фаоллиги, ташаббускорлиги икки карра ошди. Жойларда чиқинди муаммоларини ҳал қилиш, яшил маконларни яратиш, энергия ва сув ресурсларини тежаш каби масалалар бўйича одамларга тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш унинг кундалик вазифасига айланган. У бу каби ишлар учун ҳар куни камида икки соат ажратади. Маҳаллаларни айланишдан, одамларнинг дардини тинглаб, мавжуд муаммоларга ечим топишдан асло эринмайди. Ҳатто кимнингдир дарвозаси олдидаги жўмрак бузилиб, сув томчилаб туриши ҳам бу инсон эътиборидан четда қолмайди. Мутахассис чақиртириб, токи уни тузаттирмагунча кўнгли кўнчикмайди.
Албатта, Улуғбек Иброҳимовнинг бошқа залварли ишлари, зиммасидаги масъулиятли вазифалари ҳам борки, ундан албатта ўрнак олсак арзийди.
Улуғбек Иброҳимов Боғот туманининг Қорақум саҳросига туташ жойларида саксовулзорларни кўпайтириш борасида ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу хайрли ишларда у фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар кўмагига таянади. Ҳозирги кунда тумандаги Ш.Сотимов бошқариб келаётган «Олтин воҳа» фермер хўжалигида экзотик манзарага эга саксовулзор яратилган. Қишнинг қаҳратон совуғи ёки ёзнинг жазирама иссиғи бўлсин, она табиатимиз жонкуяри бўлмиш Улуғбек Иброҳимовни ана шу саксовулзорларда учратиш мумкин. У чўл ўсимликларининг ўсиш ва ривожланишини доимий равишда назорат қилиб боради. Салгина ишкал топилса, дарҳол мутахассисларни чақириб, фойдали чоралар қўллашга киришади.
– Бу саксовулзорлар Орол фожиасининг олдини олиш мақсадида яратилаётган иҳотазорларнинг маълум бир питомниги саналади. Негаки, биз ҳар йили мана шу ердан партиямиз фаоллари ва табиатсевар жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда ўнлаб қоп саксовул ва сўзан уруғларини йиғиб, Мўноққа олиб бориб топшириб келамиз. Аксарият ҳолларда бу уруғларни экишда ўзларимиз ҳам иштирок этамиз, – дейди биз билан суҳбатда Улуғбек Иброҳимов.
Халқ депутатлари Боғот тумани кенгаши депутати сифатида Улуғбек Иброҳимов ҳар доим ўз ўрнини халқ ва жамоатчилик орасида деб билади. Унга кўпинча қаерда ичимлик сув қувури ёрилса, электр симлари узилса ёки кимдир дарахт чопиб, табиатга зарар етказса, чиқиндини белгиланмаган жойга ташлашса, куюнчак одамлар дарров мурожаат қилишади. Бундан Экологик партия Боғот тумани кенгаши фаоллари жуда хурсанд бўлишади. Сабаби, тушунтириш ишлари зое кетмасдан ўзининг ижобий самарасини беряпти, жамоатчилик назорати аста-секин шаклланиб бормоқда. Ахир, бундан қувонмасдан бўладими?!
Жорий йилнинг май ойлари охирлаб қолган эди. Туманнинг «Узумзор» шаҳарчаси «Сарбаланд» кўчасида яшовчи элдошимиз Шавкат Абдураҳмонов қўнғироқ қилиб қолди. У оиласида 12 яшар 1-гуруҳ ногирон фарзанд борлиги, унинг аҳволи оғирлашганида, айниқса, ёғингарчилик даврида тез ёрдам машиналари лойга ботиб қолаётганини инобатга олиб, кўчани таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Улуғбек Иброҳимов дарҳол Боғот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи Х.Қурбоновга депутат сўрови юборди. Натижада, мазкур ҳудуднинг ўнқир-чўнқир жойларига майда шағал тошлари ташлатилиб, равон ва текис қилиб, таъмирланди. Мурожаатчининг шодланганини кўрсангиз эди. Ахир, у имконияти чекланган фарзандини аравачасида мана шу йўлдан сайрга олиб чиқади-да.
Элдошимиз Шуҳратжон Худойшукуров эса ўзи яшаётган «Сарафроз» кўчасига ичимлик сув қувурлари ётқизила бошлаганида жуда хурсанд бўлган эди. Бироқ у дўппини сал эрта осмонга отган экан, қувурлар у яшаётган жойгача ётқизилмасдан, аро йўлда тўхтади. Бундан у жиғибийрон бўлиб ўзи ва қўшниларининг ҳам тоза ичимлик сув истеъмол қилишга ҳаққи борлигини эслатиб, бу ишга масъул раҳбарларга кўп мурожаат қилди. Қуюққина ваъдалар бўлди, аммо амалий чоралардан дарак бўлмади. Ахийри, у Улуғбек депутатни топди. Ҳузурига бориб, ариза ёзиб қоғозбозлик ҳам қилиб ўтирмади. Депутат бу муаммони бир қўнғироқ билан ҳал қилиб берди.
Ҳа, бизнинг элимизда ана шундай эл дарди ва ташвиши билан югуриб-елиб ишлаётган депутатлар кўп. Халқ уларни қадрлайди, ҳурмат қилади, севади. Инсон учун бундан ортиқ шараф бўлмаса керак.
Эрпўлат БАХТ
Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастури лойиҳасида мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.
БатафсилМамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?
Батафсил