Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилҲар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Бугунги глобаллашув жараёнлари замонавий тараққиёт тамойиллари билан ҳамоҳанг ҳаёт кечириш, юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлишни талаб этмоқда. Илм-фан ривожи дунёни ўзгартира оладиган энг қадрли ва қимматбаҳо ресурс тусини олмоқда. Давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан фаровон бўлиши ҳам бевосита юқори даражадаги илмий салоҳият билан боғлиқ бўлиб қолди. Жаҳон статистикаси хулосаларига кўра, мамлакат аҳолисининг китобхонлик даражаси қанчалик юксак бўлса, давлатнинг иқтисодий тараққиёти ҳам шу даражада юқори бўлиши исбот талаб қилмайдиган вазиятга айланди.
Миллат маънавиятини юксалтириш, халқнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадларга эришишда педагоглар, профессор-ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс. Шу боис, сўнгги йилларда юртимизда устозлар мақоми ва обрў-эътиборини ошириш, уларнинг қадри, шаъни ва ғурурини юксалтириш, шунингдек, моддий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, сўнгги йилларда кўплаб янги таълим муассасалари барпо этилиши, ёшларни олий таълимга жалб қилиш кўлами кескин ортиб бораётгани, фарзандларимиз дунё миқёсидаги фан олимпиадаларида муваффақият билан иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётгани устоз ва мураббийларимизнинг салмоқли меҳнатлари самарасидир. Рационализаторлик фаолияти билан шуғулланаётган, турли соҳалар бўйича янги ихтиролар яратаётган, ахборот технологиялари борасида янги дастурий лойиҳалари билан дунёга танилаётган ёшлар чин маънода эртанги фаровон ҳаётимизнинг бунёдкорлари десак, муболаға бўлмайди. Буларнинг барчаси замирида устоз-мураббийларимиз йиллар давомида олиб бораётган машаққатли фаолияти ётишини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз.
Куни кеча Бўстонлиқ туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда ҳам ана шу эзгу ғоялар яна бир бор ўз ифодасини топди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланаётганини, мавжуд ресурс ва захиралар таълим соҳасини мустаҳкамлашга етарли эканини таъкидлаб, бу имкониятлар боғча, мактаб, техникум ва олий таълим муассасалари қурилиши, замонавий таълим инфратузилмасини шакллантириш, устоз ва мураббийларнинг моддий рағбатини ошириш кафолати бўлиб хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
«Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар – ўқитувчи ва мураббийлардир!» – деди Президент.
Йиғилишда, шунингдек, педагогика соҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган жонкуяр ўқитувчилар учун қатор имтиёз ва рағбатлантириш механизмлари жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди. Мазкур янгиликлар нафақат таълим соҳаси тараққиёти, балки жамиятда устозларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғусини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, давлат томонидан таълим фидойиларига яратилаётган имкониятлар уларнинг ўз устида ишлаши, касбий салоҳиятини ошириши учун қўшимча рағбат ва мотивация манбаи бўлмоқда.
Устозлар ҳар доим жамиятни тараққиёт сари бошловчи маърифат чироғи бўлиб келган. Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган барқарор сиёсат туфайли бугунги кунда ҳам устоз ва мураббийлар ҳар жиҳатдан юксак эҳтиром топмоқда. Улар меҳнатини муносиб қадрлаш, фаолияти учун қулай шароитлар яратиб бериш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қараляпти. Аҳолисининг аксарият қисми ёшлардан иборат бўлган давлат учун ўқитувчиларга кўрсатилаётган бундай эътибор барқарор тараққиётнинг муҳим пойдевори бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил