Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЮртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Жўрабек МИРЗАМАҲМУДОВ,
энергетика вазири:
– Бугунги кунда мамлакатимизда умумий қуввати 3 030 МВт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 1 652 МВт қувватли 5 та шамол электр станцияси тўлиқ ишга туширилган. Ушбу станциялар йил бошидан буён 9,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Натижада 2,7 млрд куб метр табиий газ тежалди ва 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди.
Қайта тикланувчи манбалар нафақат табиий газ сарфини камайтиришга, балки мазут ёқилғисини ишлатишга бўлган эҳтиёжни ҳам йўққа чиқармоқда. Масалан, 2023 йилнинг ёзида электр энергияси ишлаб чиқариш учун 124 минг тонна мазут ёқилган бўлса, 2024 йилда бундай эҳтиёж туғилмади, натижада мазут импорти 200 минг тоннага қисқарди.
Айни пайтда иссиқлик электр станцияларида мазутдан фойдаланиш тақиқланган. У фақат табиий газ босими пасайиб кетган ҳолатларда, Вазирлар Маҳкамаси ва Экология вазирлигига ахборот берган ҳолда, захира ёқилғи сифатида ишлатилади.
Йил якунига қадар қуёш электр станциялари қувватини 4 630 МВтга етказиш режалаштирилган. Бу ҳисобдан, қайта тикланувчи энергия манбалари орқали жами 11,5 млрд кВт соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилиб, 3 млрд куб метр табиий газ тежалиши ва атмосферага чиқиши мумкин бўлган 5 миллион тонна зарарли модданинг олди олиниши кутилмоқда.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил