Етти кун      Бош саҳифа

Чиқиндиларни олиб кетиш бўйича оммавий оферта жорий этилди

Энди тадбиркорлар чиқинди учун тўловдан қочиб қутула олмайди

Чиқиндиларни  олиб кетиш бўйича оммавий оферта жорий этилди

Тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган ҳар бир объектдан маълум бир миқдорда чиқинди ҳосил бўлиши табиий. Бироқ бугунги кунда республикада мавжуд тадбиркорлик субъектларининг аксарияти, яъни 90 фоизи чиқарадиган маиший чиқиндилари учун мажбурий тўловларни амалга оширмай келган. Минг афсуски, улардан ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳеч қандай тўловларсиз, белгиланмаган жойларга ёки аҳоли учун мўлжалланган чиқинди йиғиш шохобчаларига олиб чиқиб ташланган. Энди бу каби «уддабуронлик» ҳолатларига чек қўйилади.
Бу тартиб қандай ишлайди?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сонли Фармонига кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб алоҳида кўчмас мулкдан фойдаланадиган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар оммавий оферта асосида амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатга кўра:
– оферта фақатгина фаолияти давомида алоҳида кўчмас мулкдан фойдаланадиган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар билан мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудудга бириктирилган санитар тозалаш корхонаси ўртасида тузилади;
– Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун уларнинг фаолият турлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, чиқинди тўплаш меъёрларини тасдиқлайди ҳамда оммавий офертадаги тўлов суммалари ушбу меъёрларга асосланган ҳолда белгиланади.
Бу орқали тадбиркорлик объектидан мазкур ҳудудга бириктирилган санитар тозалаш корхонаси чиқиндиларни олиб кетади, тадбиркор эса бунинг учун белгиланган тўловни автоматик тарзда амалга ошириши керак бўлади. Бу ўз ўрнида икки томон учун ҳам мақбул ечим ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур топшириқ давлат раҳбарининг жорий йил 29 март куни чиқиндилар билан ишлаш тизимини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам қайд этилган.
Унутманг! Тадбиркорлик субъектлари ушбу тартибга амал қилмаган тақдирда қонунчиликка кўра жавобгарликка тортилади.
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар