Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМана саноқли кунлар ўтиб, энг улуғ ва энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик шодиёнасини катта тантана билан нишонлаймиз. Фарғона вилоятининг ҳудудлари бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди.
Сана муносабати билан маънавий-маърифий кечалар, йўқлов тадбирлари ўтказилмоқда. Марғилон шаҳрида ҳам ана шундай хайрли ташаббуслардан бири илгари сурилди.
Янги ўқув йили, билимлар куни олдидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига мактаб формалари топширилди. Болажонларнинг кўнглини кўтариш, уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида ҳокимлик вакиллари, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси шаҳар бўлими ходимлари, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда ЎЭП Марғилон шаҳар кенгаши масъуллари хайрли ишга бош бўлди.
Албатта, юртимизда кам таъминланган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш йўлида катта ишлар амалга ошириляпти. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бугун бутун жамоатчиликнинг эътибор марказида. Марғилон шаҳар ҳокими бошчилигида кам таъминланган оилаларнинг 25 нафар ўғил-қизига топширилган мактаб формалари ҳам ана шундай эътиборнинг бир нишонаси. Тадбир якунида ушбу жараёнга бевосита гувоҳ бўлган, фарзандининг кўзидаги қувончни кўриб ўзи ҳам севинган ота-оналар хайрли ташаббус бошида турган ташкилотчилар ҳамда саховатпеша ҳомийларга ўзларининг самимий миннатдорликларини изҳор қилдилар.
Гулрухсор ОМОНДИНОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят партия ташкилоти бош мутахассиси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил