Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Она табиат ҳимояси, атроф-муҳит муҳофазаси ва албатта яшил тараққиётни кўпчилик фаол қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Экологик партияси сайловда иштирок этиш учун талаб этиладиган имзоларни йиғиб бўлди

Она табиат ҳимояси, атроф-муҳит муҳофазаси ва албатта яшил тараққиётни кўпчилик  фаол қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 000 сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкинлиги белгиланган. Қонунга муворфиқ имзо варақаларининг белгиланган намунадаги бланкалари сайлов кампанияси бошлангани эълон қилингандан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига тақдим этилган эди.
Ўтган ҳафта сўнгида бошланган сиёсий партияларнинг жорий йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини йиғиш тадбирлари мана бугун ўз ниҳоясига етди.
Ушбу муҳим жараёнда юртдошларимиз кутилаётган сайловларда иштирок этишини муҳим деб билган сиёсий партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйдилар. Ушбу имзо тўплаш тадбирлари ҳар галгидан-да қизғин ва ҳамюртларимиз фаоллигида ўтгани аҳолининг сиёсий жараёнларга дахлдорлиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалаётганидан дарак беради.
Хусусан, мамлакатимиз экологиясини яхшилаш, атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган турли таҳдидларнинг олдини олиш ва экологик сиёсатни янги босқичга олиб чиқишни бош мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон Экологик партиясини ўн минглаб юртдошларимиз фаол қўллаб-қувватлаб, сайловда иштирок этишига ишонч билдирдилар. Партиямизни қўллаб-қувватлаганлар орасида турли ижтимоий қатлам вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар борлиги, уларнинг Экопартия дастурий мақсадлари билан яхши таниш экани қувонарлидир. Улар партия келгуси сайловларга янги таклиф ва ташаббуслар, ҳаётий мақсадлар билан кириб боришига астойдил ишонишмоқда.

Партия томонидан ташкил этилган имзо йиғиш тадбирлари нафақат юртдошларимизнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини йиғиш, шунингдек, партия аъзолари сафига қўшилиш истагида бўлганларни аъзоликка қабул қилиш, партиямизнинг ғоя ва мақсадларини янада кенг ёйиш учун ўзига хос катта имконият бўлди, дейиш мумкин.

Имзо йиғиш пунктларида юртимизнинг турли нуқталарида кузатилаётган экологик муаммолар: атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, табиий захираларнинг камайиши ва чўлланишнинг кенгайиши каби муаммоларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ва олиб борилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича очиқ, дўстона руҳда мулоқотлар ўтказилди. Экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда жамоатчиликнинг фаол иштироки нақадар муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди. Бир қатор юртдошларимиз имзо йиғиш пунктларининг ўзида партия аъзолигига қабул қилиндилар.
– Мен Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак сайловларда иштирок этишини қўллаб-қувватлаб имзо қўйганимнинг сабаби шуки, партиянинг асосий фаолияти табиатни сақлашга ва инсонларни тоза муҳитда яшашига қаратилганидир, – дейди Тошкент давлат аграр университети талабаси Наврўза Ҳамроева. – Яна бир эътиборли жиҳати шуки, Экологик партия томонидан сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини йиғиш жараёнлари одамларга жуда қулай жойларда ташкил этилганидир. Айниқса одамлар гавжум жойларда, аҳоли яшаш жойларида ва ташкилотларга бориб ҳам ташкил этилгани эътиборлидир.
Биласизми, Экологик партиянинг ўз олдига қўйган барча дастурий мақсадлари мамлакатимизнинг ҳар жабҳада ривожланишида, инсонларни қулай атроф-муҳитда яшашга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда жуда муҳимдир. Жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда ҳам фаол иштирок этиб, ўзим муносиб деб топган номзодларга овоз бермоқчиман.
Ўзбекистон Экологик партияси томонидан жорий йилги сайловда муносиб иштирок этиш учун зарурий барча чора-тадбирлар белгилаб олингани ва халқ ичига кириб бориб уларнинг ишончини қозониш асносида 638 мингдан зиёд аъзоларни ўз сафида бирлаштиргани боис белгиланган миқдордаги имзоларни тўплаш муаммо бўлмади. Бу жараёнда жойлардаги БПТ раислари, партия фаоллари, депутатлар, партиянинг “Аёллар қаноти”, “Ёшлар қаноти” фаол иштирок этишди.
Бугунги глобал экологик вазият, мавжуд экологик муаммолар жамоатчиликдан бу борада янада ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни тақозо этаётган айни паллада буни теран англаган ҳолда юртдошларимизнинг фаоллиги ортиб бораётгани, шахсий дахлдорлик ҳисси билан экологик сиёсатни янги босқичга олиб чиқиш мақсадларига бефарқ эмаслиги қувонарлидир. Ўйлаймизки, юртдошларимиз, мамлакатимизда яшил иқтисодиётни ривожлантириш, қулай атроф-муҳит шароитини яратиш, келажак авлод учун табиий захираларни асраш, биологик хилма-хилликнинг камайишининг олдини олишга эришиш учун кутилаётган сайловнинг кейинги босқичларида ҳам Ўзбекистон Экологик партиясини мана шундай фаоллик билан қўллаб-қувватлашади.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,
ЎЭП МК Матбуот ва ахборот хизмати бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔247

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 247    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар