Жараён      Бош саҳифа

«ҚУРУҚ ВАЪДАГА ИШОНМАЙМИЗ, бизга аниқ амалий ечим керак»

Оролбўйи минтақасида экологик вазият йил сайин оғирлашиб бораётгани сир эмас. Устига-устак иқлим ўзгариши, қурғоқчилик кўрсаткичининг ортиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солади. Мана шундай вазият одамлардан бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатликда яшашни тақозо қилади.

«ҚУРУҚ ВАЪДАГА ИШОНМАЙМИЗ, бизга аниқ амалий ечим керак»

Мамлакатимизнинг шимолий минтақаси ҳисобланмиш Қўнғирот туманида элдошларимиз ташвиши учун елиб-югуриб хизмат қилаётган инсонлар жуда кўп. Ана шундайлардан бири – Рая Даўлетназарова. У тумандаги 50-сонли «Елабод» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутат этиб сайланган. Унинг депутатлик фаолияти катта бир солномани ташкил қилади. Агар унинг одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида олиб бораётган амалий ишлари ҳақида гапирадиган бўлсак, сўзимиз поёнига етиши мушкул.

Қўнғирот туманидаги «Қирққиз» манзилгоҳи ўзининг янги бунёд қилингани билан яққол кўзга ташланиб туради. Янги уйлар, текис ва равон кўчалар кишининг ҳавасини келтиради. Бироқ барча шароитлар муҳайё овулда тоза ичимлик сув таъминоти муаммолигича қолаётган эди. Одамлар депутат Рая опанинг олдига қора тортиб боришганида, тўғриси, муаммонинг тез ва осон ҳал бўлишига унчалик ишонишмаган эди. Бироқ Рая Қурбанбаевна катта трассадаги ичимлик сув линиясидан «Қирққиз» посёлкасига қувур тортиш ишларига шахсан ўзи бош-қош бўлди. У ушбу мурожаат бўйича тегишли корхоналар мутасаддилари билан ҳамкорликда жиддий ишга киришди. У масъул раҳбарларга расмий хат тақдим қилиш билангина чекланиб қолмади, балки эрта-кеч иш устида бўлиб, лойиҳа-смета ишларининг ташкил қилинишида иштирок этди. Талаб ва таклифларини очиқ-равшан билдиришдан чарчамади. Натижада, қисқа муддат ичида аҳоли юз фоиз тоза ичимлик сув билан таъминланди, мурожаат ижобий ҳал этилди.
Аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш масаласи ҳал қилингач, ишсиз ёшларни ишга жойлаштиришнинг ҳам уддасидан чиқди.
– Опанинг ёрдами, тавсияси билан ишга жойлашиб, бинойидек ишлаб келмоқдаман, – дейди «Қирққиз» овулида яшовчи элдошимиз Феруза Ембергенова. – Шу боис рўзғорим ҳам обод ва тўкин бўляпти.
Қўнғирот туманидаги «Раўшан» ва «Мийнет абад» овул фуқаролар йиғинларида ерларни суғориш масаласи, ички ва асосий йўлларни таъмирлаш ва ичимлик сув масалаларининг ижобий ҳал этилишида Рая Даўлетназарованинг албатта ёрдами катта бўлди. Шунингдек, у эскириб кетган газ қувурларини янгилаш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб, масаланинг қисқа муддатларда ижобий ҳал қилинишига ёрдам берди.
Қўнғирот сода заводида ўтказилган учрашувдан эса депутат қуруқ кетмади. У бир гуруҳ ёшларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш мақсадида гигант корхона раҳбариятидан ваъда олди.
Депутат Рая Қурбанбаевнанинг қатъияти сабаб тегишли ташкилот мутасаддилари фақатгина ваъда бериб қутулолмайди. У ҳар бир ишни охирига етказмагунча тиним нима, билмайди-да. Шу боис бўлса керак, унга турли муаммолар бўйича мурожаат қилувчилар ҳар қадамда рўбарў бўлади. Депутат эса бундан сира чарчамайди, жеркинмайди, қайтанга, очиқ чеҳра билан аризагўйларни тинглайди. Масаланинг йўсинига қараб ечимни режалаштиради.
Унинг олдига мактаб, поликлиника қуриш зарурлигини айтиб келгувчилар жуда кўп. Ҳақиқатан ҳам айрим чекка овулларда умумий ўрта таълим мактаблари бундан анча илгари барпо қилинган. Бу давр мобайнида ўқувчилар нуфуси ошиб, синфхоналар етишмай қолди. Хусусан, Қўнғирот туманидаги 31- ва 32-сон умумий ўрта таълим мактаблари жамаосини қийнаб келган бу муаммо юзасидан Рая Даўлетназаровага арзи-ҳол қилувчилар йил сайин кўпайиб борарди. Депутат эса бу борада тегишли ташкилот ва вазирликларга хат билан чиқиб, халқ талаби қондирилишига эришди.
Эътиборлиси шундаки, Рая Даўлетназарова нафақат Қўнғирот туманидаги, балки олис Мўйноқда яшовчи имконияти чекланган элдошларимизнинг ҳолидан ҳам хабр олиб туради. Яқинда у ана шундай мўйноқлик юртдошларимизнинг 20 нафари хонадонида бўлиб, хайр-саховат тадбирининг амалга оширилишига бош-қош бўлди.
Даҳақиқат, юртимизда депутат номини оқлаб келаётган юзлаб элдошларимиз бор. Аммо уларнинг баъзилари «куним ўтса, бўлди», қабилида салқин хоналарда оромкурсиларда ястаниб иш вақтини кечиришади. Бироқ айрим софдил, виждонли депутатлар халққа яхшилик қилиш – ўзингга яхшилик қилишдир, деб билишади. Шу боисдан ҳам Рая Даўлетназаровага ўхшаган оловқалб депутатларни ҳамиша фақатгина эл-улус – одамлар ичидан топасиз.
Э.БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?

Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?

🕔20:06, 12.09.2024 ✔68

Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.

Батафсил
Сайловолди дастури:  Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳоли манфаатлари ҳисобга олинган

Сайловолди дастури: Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳоли манфаатлари ҳисобга олинган

🕔21:44, 06.09.2024 ✔75

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастури лойиҳасида мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.

Батафсил
Муносиб баҳони халқ беради

Муносиб баҳони халқ беради

🕔21:39, 06.09.2024 ✔52

Мамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?

    Семиз ўтнинг фойдалари ҳақида биласизми?

    Семиз ўт – семизўтдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси серет, ётиб, баъзан тик ҳам ўсади. Барглари майда, этли, цилиндрсимон, тўпбарг ҳосил қилади.

    ✔ 68    🕔 20:06, 12.09.2024
  • Сайловолди дастури:  Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳоли манфаатлари ҳисобга олинган

    Сайловолди дастури: Сурхондарё замини ва бу ерда яшаётган кўп миллатли аҳоли манфаатлари ҳисобга олинган

    Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастури лойиҳасида мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.

    ✔ 75    🕔 21:44, 06.09.2024
  • Муносиб баҳони халқ беради

    Муносиб баҳони халқ беради

    Мамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?

    ✔ 52    🕔 21:39, 06.09.2024
  • Депутатнинг муаммони ҳал қилувчи битта қўнғироғи

    Депутатнинг муаммони ҳал қилувчи битта қўнғироғи

    Боғотни азалдан боғлар диёри дея таърифлашади. Ҳақиқатан ҳам мазкур туман сархил мевали боғларга кон. Деҳқонобод қишлоғининг марвариддек узумлари, ҳатто Европада ҳам севиб харид қилинади.

    ✔ 74    🕔 12:24, 29.08.2024
  • «ҚУРУҚ ВАЪДАГА ИШОНМАЙМИЗ, бизга аниқ амалий ечим керак»

    «ҚУРУҚ ВАЪДАГА ИШОНМАЙМИЗ, бизга аниқ амалий ечим керак»

    Оролбўйи минтақасида экологик вазият йил сайин оғирлашиб бораётгани сир эмас. Устига-устак иқлим ўзгариши, қурғоқчилик кўрсаткичининг ортиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солади. Мана шундай вазият одамлардан бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамжиҳатликда яшашни тақозо қилади.

    ✔ 41    🕔 17:41, 23.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар