Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНуробод туманининг Улус маҳалласида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Дастлаб тўпланганларга бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан қишлоқ аҳлига яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Улар ҳам ўз навбатида бу каби қулайликлардан мамнун эканликларини эътироф этишди. Шу билан биргаликда баъзи масъуллар ўз ишларига масъулият билан ёндашмаётганини ҳам айтиб ўтишди.
Хусусан, ушбу маҳалла, «Иттифоқ» гузарига икки ойдирки суюлтирилган газ баллони олиб келинмаяпти. Маҳалла раисига қилинган мурожаатлар эса бесамар кетмоқда. Чиқиндилар ҳар жума куни олиб кетилиши белгиланган бўлса-да, анча вақтдан бери олиб кетилмаётгани ҳақида ҳам шикоят қилишди.
Нигора Нурбоева туман газ идорасига неча бор мурожаат қилса-да, газ баллони билан таъминланмаётгани, 2-гуруҳ ногирони Нусрат Шарипова бир марталик бериладиган моддий ёрдамга муҳтож экани, Алмаза Тўхтамишова уйи устидан ўтказилган хавфли электр симлари муаммосини бартараф этишда ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Жамоатчилик эшитувида маҳалла аҳлидан тушган барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга юборилди.
Самарқанд вилоят
партия ташкилоти матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил