Етти кун      Бош саҳифа

Дарахтга нафас беринг, у ҳам тирик мавжудот

Ҳозирги кунда дарахтларга турли хил мазмундаги, эълонлар ва чироқ мосламаларини осиш, бундан ташқари, йўлакларни таъмирлаш баҳонасида дарахтларнинг тагини бетонлаб ташлаш айрим «тадбиркорлар» учун одатга айланиб бормоқда.

Дарахтга нафас беринг, у ҳам тирик мавжудот

Улар бу қилмишлари билан дарахтларга шикаст етказиб, уларнинг нафас олиши, ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Мана шундай нохуш ҳолатларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг июль ойи давомида ҳудудларда «Дарахтга нафас беринг» оммавий тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Шу боисдан Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда Экопартия масъуллари томонидан дарахтлар илдизини бетон ва асфальт қопламалардан, турли хил чироқ мосламаларидан, реклама баннерлари ва шитлардан бўшатишга қаратилган акция ўтказиб келинмоқда.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг марказий кўнгилочар ҳамда жамоат жойларида дарахтларга турли хил мазмундаги плакатлар, эълонлар осилган ҳолатлар аниқланди. Шунингдек, «Кўкдала» маҳалласи ҳудуди назорат қилинганда ҳам жамоат жойлари, автомобиль йўли ёқаларидаги дарахтларга турли хил мазмундаги плакатлар осилган эди. Шаҳрисабздаги «Ипак йўли» ҳамда «Камолот» маҳаллалари ҳудудларида ҳам айни ҳолат, дарахт илдизлари бетон ва асфальт билан қопланган. Дарахтлар эса гўё эълонлар тахтаси вазифасини ўтамоқда.

Ўрганиш давомида ушбу ҳолатларни келтириб чиқарган тадбиркорлар аниқланиб, соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларга юқоридаги каби ҳолатларни қайта такрорламаслик, акс ҳолда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан жаримага тортилиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Осилган барча эълон ва чироқлар дарахтлардан олиб ташланди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар