Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОШ  ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ  ҚАБУЛХОНАСИ:

муаммоларга тезда ечим топилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати порталида очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига (pm.gov.uz) бугун минглаб юртдошларимиз ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри мамлакатимиз Бош вазирига мурожаат қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига дастлабки куниёқ мамлакатимизнинг турли жойларидан мингга яқин ариза, шикоят ва таклифлар тушган бўлса, бугун мурожаатлар сони 20 мингдан ошиб кетди. Қувонарлиси, ҳозирга қадар юзлаб ­муаммо­лар тезда ўз ечимини топди.

Шу йил март ойида урганчлик Зулфия Бекберганованинг 25 ёшли ўғли Хуррам Қурбоновнинг бош миясида қон қуйилиш ҳолати аниқланган. Шифокорлар уни хорижда даволатишни тавсия қилган. Муолажа учун 8 минг доллар зарур эди. З.Бекберганова ўтган вақт мобайнида миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш бўйича Хоразм вилоятидаги қатор банкларга мурожаат қилган. Бироқ иши ҳал бўлмаган. Зулфия опа сўнгги умид сифатида шу йил 26 сентябрда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ариза жўнатган.

—  Порталга мурожаат қилганимдан кейин ойлар давомида мени ўйлатган муаммо икки кунда ҳал бўлди, —  дейди  З.Бекберганова. —  Ўғлимни хорижда даволатиш учун халқаро тўлов картасига етарлича хориж валютасини олганимда, қувончдан йиғлаб юбордим. «Мана, биздай оддий фуқароларнинг ҳам дардини тинглайдиган, муаммоларини ҳал қилиб берадиган инсон бор экан-ку», дедим. Бу портал Ўзбекистонда демократиянинг мустаҳкам қарор топишида жуда катта ва муҳим қадамдир.

Яна бир мисол —  Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи Роҳат Абдуллаева уйи бузилгач, 2014 йили янги коттежга кўчиб ўтди. Бузилган уй шартномада 139 миллион сўмга баҳоланади. Бироқ бу маблағдан 38 миллион сўмини ҳокимлик тўлаб бермади.

—  Шу йил 26 сентябрь куни Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим, 28 сентябрда бузилган уйимдан қолган 38 миллион сўмни банкдаги омонат дафтарчамга ўтказиб беришди, —  дейди Р.Абдуллаева. —   Маҳалламиздаги янги коттежларга кўчиб ўтган 47 қўшнимда ҳам шу муаммо бор эди. Вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари уларга ҳам қарздорликни тўлаб бермоқда. Маҳалламизда байрам бўлиб кетди. Неча йиллик муаммоларимизни икки кунда ҳал қилиб бергани учун Бош вазиримиздан миннатдормиз.

...Бундай мисоллар кўп. Эътиборлиси, ҳал бўлган ҳар бир мурожаат ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб одамлар ҳаётидаги бир ўзгариш, янгиланиш мужассам. Бу фуқароларнинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашда ниҳоятда муҳим омилдир.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаатни уч усулда210-00-00 ёки 10-00 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб (қўнғироқ мамлакатимиз бўйича бепул бўлиб, ундан фақат стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади), pm.gov.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб ёки ЎзЛиДеПнинг ҳудудий ташкилотларига бориб юбориш мумкин. Сайт (pm.gov.uz) орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Энг муҳими, онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

 

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔109

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

Меҳрга интилган беозор жонзотлар

🕔16:33, 06.08.2026 ✔274

Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

Батафсил
«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔455

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 109    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 274    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 455    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 516    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 550    🕔 15:35, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар