Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МАЪРИФАТ ЧИРОҒИНИ КЎТАРИБ ЗАМОНДАН ОЛДИНДА ЮРИШИ КЕРАК

«Агар иморатлар ичида энг улуғи мактаб бўлса, касблар ичида энг улуғи ўқитувчиликдир».

Ислом КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

МАЪРИФАТ ЧИРОҒИНИ КЎТАРИБ ЗАМОНДАН ОЛДИНДА ЮРИШИ КЕРАК

Халқимиз бежиз «Устоз отангдан улуғ» деб таъкидламаган. Бу чин маънода ўқитувчиларни улуғлаш, уларнинг меҳнатини қадрлаш, келажакни улар яратишига ишорадир.

Олдинлари кайвони момолар келин излашга тушса, унинг таг-тугини суриштиришар, сўнг «Чевар қизми ё йўқми?», деб сўрашарди. Энди эса замон талаби билан бу меъёрлар сал ўзгаргандек. Келин топишга киришган амма-холаларга «Ўқиган қиз бўлсин, ўқитувчи бўлса, ундан ҳам яхши», дейдиган бўлди бўлғуси қайнона. Албатта, бу оилада тартиб-қоидани мезон қилиб олиш, тарбияли, замон билан ҳамнафас неваралар камол топиши учун олдиндан узоқни кўзлаб қилинадиган саъй-ҳаракат. Бундан ташқари, давлатимиз томонидан ўқитувчи-мураббийларга кўрсатилаётган ­эътибор, қўллаб-қувватлаш йилдан-йилга кенгайиб бораётгани бу касб эгалари ҳаётида тобора янгича мазмун бахш этмоқда. Бу эса ёш, иқтидорли ўқитувчилар орасида соғлом рақобатнинг кучайишига туртки беряпти.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригида ҳам бу шарафли касбнинг нечоғли улуғлиги алоҳида таъкидланди. Айниқса, ушбу табрикда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замондан олдинда юришини таъминлаш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта ­тайёр­лашнинг илғор усулларидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш каби вазифалар белгилангани юртимиздаги барча ўқитувчиларнинг айни дилидаги гап бўлди.

Халқ таълими вазирлигининг маълумот беришича, мактабларга сўнгги уч йил мобайнида жалб этилган ёш мутахассислар 25 минг нафардан ошган. Уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Буни биргина 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида 67 мингдан зиёд педагогнинг жорий этилган ўқитишнинг замонавий усуллари асосида малакасини оширишида кўришимиз мумкин.

Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳам капитал таъмирдан чиққач, ўқитувчи-мураббийларни ўз бағрига чорлади. Институтнинг барча хоналари тўлиқ компьютерлаштирилган, Wi-Fi интернет тармоғидан бемалол фойдаланиш мумкин. Шунингдек, институтда 7 та компьютер синфи, 16 та видеопроектор, 10 та интерфаол электрон доска, масофадан ўқитиш, ҳудудий мувофиқлаштириш маркази, спорт зали, ошхона мавжуд.

— Йигирма саккиз йилдан бери бошланғич синф ўқувчиларига дарс бераман, — дейди институтда малака ошираётган Учтепа туманидаги 106-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси Раҳима МУСАЕВА. — Олдинлари беш йилда бир марта малака оширардик, энди уч йилда қайта малака оширишга келяпмиз. Бу, назаримда, жуда тўғри. Чунки бугун болаларимизни замон билан ҳамнафас қадам ташлашга ўргатишимиз учун, аввало, ўзимиз бу чиғириқдан ўтишимиз керак. Олдин болаларга бўр ва доска ёрдамидагина дарс бериларди. Энди уларга замонавий технология асосида, интерфаол тарзда машғулотлар ўтамиз. Бунинг учун эса ўзимиз олдин буларни ўзлаштиришимиз ва уларга ўргатишнинг энг қулай ва осон йўлларини излаб топишимиз лозим. Малака ошириш жараёнида ўзлаштирган янги методларни дарс жараёнида қўллаймиз.

Институтда бир ойда 560 нафардан ортиқ, бир йилда ўртача 5750 нафар тингловчи малака ошириш, 250 нафар тингловчи қайта тайёрлаш курсларидан ўтади. Ҳар бир фан курсларининг ўқув-мавзу режалари ва ўқув дастурлари такомиллаштирилиб, бу режаларга 8 соатдан «Инглиз тили» фани, 18 соат «Фаннинг ўқитилишида педагогик технологиялар», 12 соат «Фаннинг ўқитилишида ахборот технологиялари» курслари киритилган. Бу эса малака ошираётган мураббийларнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, янги авлоднинг ақлий тезлигини шакллантиришда ҳақиқий маънода кўмакчи бўлишига ёрдам бермоқда.

МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҚБАТ

— Эшитишимча, ўқитувчиларнинг ойлик маошига қўшимча равишда устама белгиланган экан. Бу устама қайси тоифа ўқитувчиларига берилади?

  Мухлиса ЭГАМОВА,

Сурхондарё вилояти

— Ҳукуматимиз томонидан таълим тизимида фаолият кўрсатаётган фидойи, жонкуяр ва ўз касбининг устаси бўлган изланувчан педагогларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилган, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод КЕНЖАЕВ. — Жумладан, қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устамалар тўлаб келинмоқда. Ўзининг билими ва салоҳияти билан ўрнак бўлаётган чет тиллар ўқитувчиларига қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларида лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида, қолган таълим муассасаларида лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устамалар тўлаб келинмоқда.

2015 йилнинг 1 январидан халқ таълими тизимидаги услубчилар иш ҳақи миқдори 1,5 бараварга ошириб тўланмоқда. Ҳукуматимизнинг педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича изчил амалга оширган ишлари натижасида ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2006 йил 1 сентябрдан 2016 йил 1 сентябргача 12 бараварга оширилди. 

 

Гўзал МАТЁҚУБОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эътибордан четда қолаётган  «ётоқ туман»  муаммоси

Эътибордан четда қолаётган «ётоқ туман» муаммоси

🕔16:35, 02.05.2024 ✔7

Катта шаҳарларимиз, айниқса, пойтахтда ҳаво ифлосланиши энг долзарб муаммога айлангани сир эмас. Атмосфера ифлосланишига 53 фоиз ҳолатда автомобиллардан чиқадиган зарарли тутунлар сабаб бўлмоқда. Кўчаларда юзага келадиган тирбандлик эса транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли ташламалар миқдорини янада оширади.

Батафсил
Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

🕔20:38, 19.04.2024 ✔35

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Батафсил
Экологик стикерлар бизни  ҳаво ифлосланишидан қутқара  оладими?

Экологик стикерлар бизни ҳаво ифлосланишидан қутқара оладими?

🕔22:10, 12.04.2024 ✔40

1 июндан бошлаб Ўзбекистонда «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этила бошлайди. Бунинг учун шаҳарлар экоҳудудларга бўлинади ва автомобилларга экологик стикерлар берилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар