Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Мактабда тиббий хизмат  қониқарли аҳволдами?

Вазирнинг парламент сўровига юборган жавоби кўриб чиқилди

Мактабда  тиббий хизмат  қониқарли аҳволдами?

«Бугун 10 минг 165 та умумий ўрта таълим мактабининг 9 минг 85 тасида тиббий хоналар мавжуд. Уларнинг 7 минг 766 таси барча зарур жиҳозлар билан таъминланган...»

Бу маълумот мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарованинг парламент сўровига йўллаган жавобида келтирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2024 йил 31 май куни бўлиб ўтган мажлисида мактабгача ва мактаб таълими вазирига «Умумий ўрта таълим ташкилотларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган эди.

Вазирдан умумтаълим мактабларида тиббиёт хоналари фаолиятини йўлга қўйиш, уларни зарур тиббий жиҳозлар, дори-дармон воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралганди.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мазкур парламент сўровига юборилган жавобни кўриб чиқишди.

Унда келтирилишича, мак­таб­ларда ўқувчилар учун тиббий хизматни ташкил этиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш  масалалари масъул вазирликларнинг тегишли қўшма қарори билан тартибга солинган.

Умумий ўрта таълим мактаб­ларига ҳудудий туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий полик­линикалар томонидан режа асосида шифокор ва ҳамширалар бириктирилган.

Юртимиздаги 10 165 та умумий ўрта таълим мактабида шифокорлар 6 357 нафарни, ўрта тиббий ходимлар 10 176 нафарни, стоматологлар 252 нафарни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги 10 165 та умумий ўрта таълим мактабининг 9 085 тасида тиббий хоналар мавжуд. Уларнинг 7 766 таси барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Қолганлари қисман жиҳозланган. Мазкур тиббий хоналарни 36 турдаги дори воситалари билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 7,8 млрд. сўм, тиббий буюмлар харид қилиш учун 116 млн. сўм ажратилган.

Вазир жавобида келтирилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик эмлаш календарь режаси асосида ўқувчиларни ёшига мувофиқ эмлаш ишлари, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида бир йилда бир маротаба тор мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда. Шу билан бирга, 1 — 4 синфларда йилда бир маротаба 100 фоиз гижжага қарши текширувлар олиб борилмоқда.

Мажлисда парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилганлиги қайд этилиб, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔87

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔88

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔203

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар