Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЧиқинди муаммоси ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Чиқиндини қаерга ташлаш ва чиқинди қутиларини қандай жойларга ўрнатиш зарурлиги ҳақида ҳам аниқ кўрсатмалар бор.
Аммо кўрсатилган ўша жойларга масъуллар томонидан чиқинди қутиларининг ўрнатилмагани сабаб белгиланмаган жойларга турли маиший чиқиндилар ташланиши ва уларнинг ҳар ёққа ёйилиб кетиши киши таъбини хира қилади.
Бўка тумани «Янгиҳаёт» МФЙда фаолият юритувчи тадбиркорлардан бири ҳам шу ҳудудда жойлашган озиқ-овқат дўкони олдига чиқинди қутисини ўрнатмагани боис у ердан харид қилинган турли маҳсулотларнинг бўшаган идишлари харидорлар томонидан дўкон олдига ташлаб кетилиши одат тусига кирган. Тадбиркор эса вақтида бунинг олдини олиб, арзимаган пулга биргина чиқинди қутисини ўрнатиб қўйиш ўрнига ўзи ҳам дўкондан чиққан турли чиқиндиларни дўкон олдига тўплаб келган. Шамолда уларнинг ҳар томонга ёйилиши, олиб кетувчилар учун қийинчилик туғдириши ҳеч кимнинг парвойига ҳам келмаган.
ЎЭП Тошкент вилоят партия ташкилоти ходимлари томонидан тадбиркорга бир неча бор огоҳлантириш берилганига қарамай, бу масала эътиборсиз қолдирилган.
Ҳар ким ўз иш жойини озода тутиши унинг маданияти, тарбиясидан дарак беради. Бу тадбиркорнинг эса шахсий дўкони атрофини ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ҳар куни анчагина вақт саврфлаб тозалаб кетиши ҳам ҳамиятига тегмаган.
Куни кеча партия ходимлари ушбу жойга бориб, яна бир бор ўрганиш олиб боришди. Ҳолат ўша-ўша.
Дўкон атрофи ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан яна бир бор тозаланди. Дўкондан фақатгина даромад топиб, чиқинди қутиси олишга «қурби етмаётган» беэътибор тадбиркорга эса экоинспекторлар томонидан маъмурий баённома расмишлаштирилиб, қонунда белгиланган тарзда чора кўрилди.
Нигорахон ИБРАГИМОВА
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил