Оила шифокори      Бош саҳифа

Эл дардига қулоқ тутиб...

Одамларни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш инсонийликнинг энг олий саодатидир. Эътиборли жиҳати шундаки, республика, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддиларининг уйма-уй юриш орқали аҳолининг дард-ташвишларини ўрганиб, уларнинг орзулари рўёбига қанот бағишлаётгани барчани бирдек қувонтиряпти.

Эл дардига қулоқ тутиб...

Натижада ўз ишига, касбига ва даромадига эга бўлаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ўзларини оила ва жамиятда тўлақонли инсон сифатида ҳис қилмоқда.

Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла мезонлари амалга оширилаётган Қизилтепа туманидаги «Сўфиён» маҳалласида Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Қизилтепа туман Кенгаши депутати Зуҳра Рашидова фуқаролар билан учрашди.

Учрашувда мурожаат қилган 10 нафар фуқародан 4 нафарининг муаммолари жойида ижобий ҳал қилиниб, 6 нафарининг муаммолари юзасидан тегиш­ли корхона ва ташкилотларга мурожаат йўлланди. Шунингдек, «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари ва маҳалладаги фаол хотин-қизларга маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш ва хонадон гигиенаси, хонадонда тозалик-ободонлик бўйича тарғибот ишлари олиб борилиши юзасидан суҳбатлашилди.

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, муаммоларни бартараф қилиш ва салбий оқибатларининг олдини олиш борасида жамиятнинг турли қатламларига мансуб фуқароларнинг фаол қатнашиши талаб этилади.

Депутат Зуҳра Рашидова билан биргаликда тумандаги 12-оилавий поликлиникада ўтказилган давра суҳбатида эса сув ресурсларининг камайиб бориши ва ифлосланиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг қисқариши жараёнларини тўхтатиш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар кўриш масалалари ҳақида маълумотлар берилди.

Бир сўз билан айтганда, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсати мамлакатимиз бўйлаб бутун бўй-бастини кўрсатаётгани юртдошларимиз қалбида шукроналик туйғуларини мустаҳкамлаётгани айни ҳақиқат.

 

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Эл дардига қулоқ тутиб...

Эл дардига қулоқ тутиб...

🕔17:17, 12.07.2024 ✔406

Одамларни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш инсонийликнинг энг олий саодатидир. Эътиборли жиҳати шундаки, республика, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддиларининг уйма-уй юриш орқали аҳолининг дард-ташвишларини ўрганиб, уларнинг орзулари рўёбига қанот бағишлаётгани барчани бирдек қувонтиряпти.

Батафсил
Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

🕔09:11, 21.12.2018 ✔19907

Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

Батафсил
Бепуштликнинг давоси бор

Бепуштликнинг давоси бор

🕔12:38, 05.07.2018 ✔13368

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эл дардига қулоқ тутиб...

    Эл дардига қулоқ тутиб...

    Одамларни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш инсонийликнинг энг олий саодатидир. Эътиборли жиҳати шундаки, республика, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддиларининг уйма-уй юриш орқали аҳолининг дард-ташвишларини ўрганиб, уларнинг орзулари рўёбига қанот бағишлаётгани барчани бирдек қувонтиряпти.

    ✔ 406    🕔 17:17, 12.07.2024
  • Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

    Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

    Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

    ✔ 19907    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Бепуштликнинг давоси бор

    Бепуштликнинг давоси бор

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    ✔ 13368    🕔 12:38, 05.07.2018
  • Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони — Тошкент шаҳар 8-сон туғуруқ комплекси бош шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Камолиддин ­Низомиддинов. Шифокор мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беради.  

    ✔ 12016    🕔 10:08, 21.06.2018
  • ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

    Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

    ✔ 11787    🕔 12:46, 30.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар