Оила шифокори      Бош саҳифа

Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

Мухлисларнинг вирусли касалликлар, уларнинг юқиши ва ҳимояланишга оид саволларига Республика вирусология илмий текшириш институти шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод КОМИЛОВ жавоб берди.

Дилором, Чуст тумани

— Бундан ўн йил муқаддам гепатит С вирусини юқтириб олгандим. Анча вақт даволандим. Лекин негадир ҳозир ҳам таҳлиллар топширсам, вирус баъзан чиқади, баъзан чиқмайди. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?    

— Ҳозирги кунда С вирусини деярли юз фоиз бартараф қиладиган дорилар етарли. Лекин аввал бемор яхшилаб текширилади, вируснинг миқдори, яъни ПЦР (молекуляр биологиядаги тажриба усули) таҳлили олинади. Сўнг С вируснинг хили, яъни генотипи ўрганилади. Шундан кейингина даво белгиланади. Генотипини аниқламай дори буюрилса, хасталик қайталаши мумкин. Муолажалар тўғри олиб борилса, бемор уч ой давомида вирусдан тўлиқ фориғ бўлади.

Худди сиз каби бошқа беморлар ҳам бир нарсани кўп адаштириб юборишади. Яъни, ИФА (иммунофермент таҳлил) усулидаги таҳлил вируснинг бор ёки йўқлигини аниқлаб берса, ПЦР усули унинг миқдори ва генотипини ўрганади. Айтайлик, бемор вирусга қарши даволанди. Лекин унда ИФА таҳлили мусбат чиқаверади. Бу касалликка қарши курашадиган антителалар, вирус эмас. Касалликнинг ўткир даврида ҳар икки таҳлил мусбат чиқади. Шунинг учун беморлар кейинчалик ИФА таҳлили топшириб, яна вирус пайдо бўлибди, деб хавотирга тушади. Аслида бу вирусга қарши иммунитет дегани. Бу доимий равишда чиқиши мумкин.

 

Шокир ТОҲИРОВ,  Бахмал тумани

— Бугунги кунда гепатитни барча турини даволаш имкони борми?

— Гепатитнинг А турини тўлиқ даволаш мумкин. Уни даволамаса ҳам табиий йўл билан тузалиб кетади. Сурункалига ўтмайди, церрозга ҳам айланмайди. Е турининг тарқалиши сув билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда бундай эпидемиялар учрамаяпти. Лекин уни ҳам даволаса бўлади. Фақат гепатит Е ҳомиладор аёлларда ўта оғир кечади. Катта фоизда ўлим билан якунланиши мумкин. Гепатит С нинг тўлиқ давоси бор, десак, бўлади. В билан Д турларини даволаш муаммо. В вирусини камайтирадиган махсус дорилари бор, лекин йўқотишга қурби етмайди. Шу боис айни пайтда дунё миқёсида катта изланишлар олиб бориляпти. Ажаб эмас, ижобий натижаларга эришилса.

Шунга ўхшаш Д вируси ҳам муаммо, чунки у В вирусга боғлиқ бўлган чала вирус. Ўзи касаллик чақирмайди. В вирусининг оқсилидан фойдаланиб, чала дельта вирус ўзига қобиқ ясайди. Кейин тўлиқ вирус ҳолатига ўтиб, жигарни шикастлайди. Шунинг учун Д вирусни даволаш В вирусни даволаш билан боғлиқ.

 

Равшан ТОЛИПОВ, Бўстонлиқ тумани

Бугунги кунда вирусли касалликлар аввалгидан кўпайганми ёки камайган? Бунинг сабабларини қандай изоҳлаш мумкин?

— Охирги вақтларда ҳар хил турдаги вируслар кўпайди. Илм ва вирусология фанининг ривожланиши гепатит касаллигининг бешта А, В, С, Д, Е турларини аниқлади. Бундан ташқари, унинг ҳали тўлиқ аниқланмаган турлари ҳам бор.

Текшириш усуллари яхшилангани сари вирусларнинг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, яқинда олимлар бачадон бўйни саратонини папилома вируси келтириб чиқаришини аниқлашди. Юртимизда ҳам келгуси йилдан бошлаб қизларни 12-13 ёшдан шу вирусга қарши эмлаш йўлга қўйилади. Шунда уларда касаллик ривожланиши мумкин бўлган вақтда мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади.

ТОRCH инфекциясининг барча турларини алоҳида текшириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Айниқса, ҳомиладор аёлларга цитомегаловирус кўп зарар етказиши ўз исботини топди.

 

Севара Ўктамова,  Қарши шаҳри

Ўғлим эндигина икки ёшдан ошди. Уни гепатит А вирусига қарши қачон эмлаган маъқул? Болалар туғилганда гепатитнинг қайси турига қарши эмланади?

— Болаларни бу вирусга қарши уч ёшдан эмлаган маъқул. Гўдак туғилиши билан гепатит В га қарши эмланади. Кейин икки, уч, тўрт ойлигида шу вирусга қарши қайта эмлаш амалга оширилади. Бу болани 10 йилгача касаллик юқишидан сақлайди. Ҳимоя кучини ошириш учун 10 йилдан кейин яна бир марта эмлатиш фойдадан холи бўлмайди.

 

Шаҳноза, Денов тумани

— Ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойида гепатит В вирусига чалинганимни аниқлашди. Лекин шифокорлар ҳозир даволанмаганинг маъқул, деб даво чорасини кўрмади. Айни вақтда ҳам фарзандимни кўкрак сути билан овқатлантираётганим учун ҳеч қандай дори ичмаяпман. Бу кейинчалик салбий оқибатларга олиб келмайдими?

— Йўқ, хавотирга ўрин йўқ. Агар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида В вируси чиқса, ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай дори тавсия этилмайди. Ҳомиланинг 24-28 ҳафталиги орасида онанинг қони вируснинг миқдорига текширилади. Бундан ташқари яна В вируснинг Е антигени мавжуд. Ҳомиладор аёл қонида вирус кўпайиб, Е антигени мусбат чиқса, хасталикнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун махсус дорилар буюрилади. Эмизикли даврдан кейин онани қайтадан текшириб, вирусга қарши даво қўлланади. Бу вақтгача у жигарга салбий таъсир кўрсатмайди, чунки тоза В гепатитидан церроз ривожланиши учун камида 30-35 йил вақт керак бўлади. Ярим, бир йилда ҳеч нарса ўзгармайди.

 

Малоҳат ХОТАМОВА,

Хатирчи тумани

— Кўпчилик стоматолог қабулига борганимда, гапатит В ни ёки гепатит С ни юқтириб олдим дейишади. Шундай вақтларда касаллик юқтириб олмаслик учун нималарга аҳамиятли бўлиш зарур? Беморлар энг кўп қандай усулларда вирусни юқтириб олишяпти?

— Бу борада фақат стоматологларни айбласак, унчалик тўғри бўлмайди. Албатта, шифокор ишлатадиган асбоб-ускуналар яхши тозаланган бўлса, ҳеч қандай вирус юқмайди. Оддий зарарсизлантиришни амалга ошириши керак, холос. Йўқса, хавф ҳамма жойда бор. Хирург, уролог, сартарош, косметолог қабулида, айниқса, маникюр, педикюр жараёнларида хатар анча ортади. Шундай экан, ҳамма ўз соғлиғи учун тоза асбоб ишлатилишини талаб қилишга ҳақли. Айниқса, В вируси бор беморларга Д вируси юқиб қолиш эҳтимоли катта.

Яна бир нарсага алоҳида эътиборли бўлишингизни сўрардим. Қандай мутахассис олдига боришдан қатъи назар, қонида бирор вируси бор кишилар огоҳлантириб қўйиши зарур. Шунда шифокор ҳам ўзини ҳимоя қилади, ҳам беморга эҳтиёткорлик билан муолажа қилади. 

 

Фазилат КАМОЛОВА,

Бухоро шаҳри

— Вирусли касалликлар орасида ТОRCH инфекциялар кенг тарқалиб, кўпчиликни ваҳимага соляпти. Уларни ўзига хос хусусиятлари, даволаш усуллари қандай?

— ТОRCH инфекциянинг таркибига беш хил вирус киради. Одатда, бу вирусларнинг ўткир даврини аниқлаш учун «М» синфини текшириш керак. Масалан, уч ой олдин бирор киши касалликни ўтказса, вақт ўтиб «М» камайиб «G» (шу вирусдан ҳимояловчи антителалар) синфи ортиб боради.

Лекин цетомегалавирус қизларда узоқ муддат сақланиши мумкин. Турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлганда, болани сақлашга қаратилган физиологик иммунтанқислиги ҳолати юзага келади. Шу пайтда вирус фаоллашади. Кўпинча сўлак безидан қонга ўтади, қондан болага бориб уни хасталайди. Шунинг учун аёлларда ҳомиладорликдан аввал G синфга мансуб антителаларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар улар 50 фоиздан юқори чиқса, болага ҳеч қандай хатар йўқ дегани.

  

        Барчиной Саидова,

          Самарқанд шаҳри

      Гепатит В вирусининг ривожланишга мойил ва ривожланмайдиган турлари ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап ростми? Уларни қандай ажратиш мумкин?

— Гап вирусда эмас, иммунитетда. Агар у фаол бўлса, касаллик ўрта ёки нисбатан оғирликда ўтади ва тана хасталикни енгади. Айримларда иммунитет касалликка қарши жуда кучли ишлайди. Бундай вақтда хасталик ўта оғир кечади. Иммунитет вирусни ҳайдайман, деб жигар ҳужайраларини ҳам шикастлайди. Бундай беморларни сақлаб қолиш жуда қийин. Иммунитет жуда кучсиз ишлаганда эса вирусни танийди ёки яхши танимайди. Бу беморда касаллик сариқсиз, белгилари билинар-билинмас тарзда анча енгил ўтади. Бундай ҳолатларнинг 50-60 фоизида касаллик сурункалига айланиб кетади. Яна бир иммунитетнинг хусусияти, умуман вирусга жавоб бермайди. Танимайди ёки таниса ҳам танимаганликка олади. «Мен сенга тегмайман, сен менга тегмайсан», қабилида у билан келишиб яшайверади. Бемор умрбод шу вирус борлигини билмаслиги ҳам мумкин. В вирус танада икки хил ҳолатда бўлади. Биринчиси, вирус жигар ҳужайрасида кўпайиб ўсиб кетаверади. Бу ҳолатда вирусга қарши дори берилиб, уларни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Гоҳида халқ орасида вирус ўлик экан, чала экан, деган гаплар юради. Бу ҳолатда вирус геноми жигар геномига ўтириб оладида, жигар ҳужайрасиники бўлиб қолади. Бунда В вируснинг қобиғи бўлади, холос. Ичидаги мағизи бўлмайди. Бу кўпинча безарар. Уларни вирус ташувчилар деймиз.

 

Феруза,  Поп тумани

— Гепатитниниг А тури билан уч марта қайта-қайта  оғриганман. Бу кейинчалик жигаримда турли касалликларни келтириб чиқармайдими? Салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун нималарга аҳамиятли бўлишим керак?

—  Одам гепатитнинг А тури билан бир марта оғрийди. Шундан кейин унинг танасида касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади. Мана шу иммунитет одамни бир умр асрайди. Яъни, бемор гепатит А ни ўтказгандан кейин иммунитетда қатнашувчи хотира ҳужайраларида шу вирус тўғрисида маълумот қолади. Қайтадан вирус тушганда шу ҳужайралар фаоллашиб, антителалар ишлаб чиқаради. Шунинг учун биз қайта касал бўлмаймиз. Гепатит ўтказгандан икки-уч ой ўтиб бўлса, қайталаган дейиш мумкин. Лекин ярим-бир йилдан кейин яна пайдо бўлса, бошқа сабаб қидириш, чуқур текширув ўтказиш керак.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Эл дардига қулоқ тутиб...

Эл дардига қулоқ тутиб...

🕔17:17, 12.07.2024 ✔152

Одамларни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш инсонийликнинг энг олий саодатидир. Эътиборли жиҳати шундаки, республика, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддиларининг уйма-уй юриш орқали аҳолининг дард-ташвишларини ўрганиб, уларнинг орзулари рўёбига қанот бағишлаётгани барчани бирдек қувонтиряпти.

Батафсил
Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

🕔09:11, 21.12.2018 ✔19425

Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

Батафсил
Бепуштликнинг давоси бор

Бепуштликнинг давоси бор

🕔12:38, 05.07.2018 ✔13107

«Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эл дардига қулоқ тутиб...

    Эл дардига қулоқ тутиб...

    Одамларни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш инсонийликнинг энг олий саодатидир. Эътиборли жиҳати шундаки, республика, вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар мутасаддиларининг уйма-уй юриш орқали аҳолининг дард-ташвишларини ўрганиб, уларнинг орзулари рўёбига қанот бағишлаётгани барчани бирдек қувонтиряпти.

    ✔ 152    🕔 17:17, 12.07.2024
  • Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

    Ҳаммасини иммунитет ҳал қилади

    Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

    ✔ 19425    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Бепуштликнинг давоси бор

    Бепуштликнинг давоси бор

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    ✔ 13107    🕔 12:38, 05.07.2018
  • Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    Фарзанд жинсини режалаштириш мумкинми?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби.

    Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони — Тошкент шаҳар 8-сон туғуруқ комплекси бош шифокори, олий тоифали акушер-гинеколог Камолиддин ­Низомиддинов. Шифокор мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беради.  

    ✔ 11777    🕔 10:08, 21.06.2018
  • ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА  ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАРДА ҚАНДАЙ ОПЕРАЦИЯЛАР МУМКИН эмас?

    «Оила шифокори»га йўллаган саволларингиз жавоби 

    Айрим турдаги қон таҳлилининг натижасини билиш учун баъзи ҳолларда хусусий клиникаларга боришга тўғри келади. Албатта, улар беморларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатади. Бироқ бундай клиникалар хизматидан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Сабаби, уларда нарх-наво юқори…

    ✔ 11566    🕔 12:46, 30.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар