Етти кун      Бош саҳифа

Биноларнинг экологик ҳолати қандай?

Мазкур саволга жавоб олиш ва ушбу йўналишда қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухторжон Ҳожиматов ва бош­чилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган, капитал ва жорий таъмирга тушган бир қатор муҳим объектлар ҳолати билан танишди.

Биноларнинг экологик  ҳолати қандай?

Хусусан, Наманган шаҳридаги 27 ва 30-умумий ўрта таълим мактаблари мисолида юқорида келтириб ўтилган саволга жавоб изланди.

У ердаги экологик ҳолат қониқарли экани, қурилиш ишлари белгиланган тартибда, режа асосида амалга ошаётгани аниқланди.

Шунингдек, депутат шаҳарнинг яна бир муҳим жойлашув объекти бўлган марказий поликлиникада ҳам бўлиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди. Поликлиникада қуриш ишлари жадал кетаётгани, ишлар сифатли ва тартибли амалга оширилгани, ишлаётган ишчиларда ҳеч қандай шикоят йўқлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Наманган шаҳридаги маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» фаолияти билан ҳам танишишди. Хусусан, ишчи гуруҳ «Илғор» «Баҳор», «Ҳақиқат» ва «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди.

Танишиш давомида аҳоли бандлиги, чиқиндиларни ташиш хизмати, хотин-қизлар фаоллиги, ёшлар ўртасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар каби масалалар юзасидан маҳалла масъуллари билан атрофлича суҳбатлашилди. Маҳаллалар фаолияти бўйича янги меъёрий ҳужжатлар моҳияти, ҳозирги кундаги долзарб вазифалар, уларнинг ечими тўғрисида ҳам суҳбат олиб борилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар