Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНавбатдаги ўрганишларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Камол Жуманиёзов олиб борди.
Депутат ўзи сайланган округда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Шовот туманидаги «Наврўз» ҳамда «Янгиобод» маҳаллаларида бўлди.
Депутат маҳалла еттилиги билан танишиб, фаолият олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди, шунингдек, уларнинг қонуний манфаатлари ва мажбуриятлари бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Кейинги етти йилда тизимни такомиллаштиришга доир юзга яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бераётгани қайд этилди.
Маҳаллалар ободлигини таъминлашда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ўрни алоҳида экани, бу борадаги амалий ишлар туфайли ҳудудларда боғ-роғлар, яшил ҳудудлар кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Суҳбат давомида ушбу маҳалла ҳудудини янада ривожлантиришда амалга оширилиши муҳим бўлган режалар ҳақида фикр алмашилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил