Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Абдуҳалимов, Экопартиядан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида Булунғур туманидаги «Навбаҳор» ва «Дўстлик» маҳаллаларида аҳоли билан очиқ мулоқот ва учрашувлар бўлиб ўтди.
Унда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ҳамда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурининг моҳияти, ер участкалари ва ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишга доир чора-тадбирларнинг аҳамияти, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, депутат ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Учрашувлар давомида фуқаролар мурожаатлари тингланиб, муаммолари ўрганилди. Уларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди. Айрим масалалар рўйхатга олиниб, ижро учун масъул ташкилотларга йўналтирилди.
Ҳа, Экопартиядан сайланган депутатларнинг сайловчилар билан очиқ мулоқотлари мунтазамлик касб этмоқда. Энг муҳими, учрашувлар давомида одамларни қийнаб келаётган муаммолар ечим топмоқда, халқнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ўрганиляпти. Буларнинг инъикоси эса келгусида қабул қилинадиган қонун ҳужжатларида ҳам албатта акс этади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил