Жараён      Бош саҳифа

Сунъий интеллект: энергия тақчиллиги ёки яшил энергия ривожи?

Бугун кўпчилик учун беминнат ёрдамчига айланиб улгурган сунъий интеллектнинг дастлабки яратилган ва оммага тақдим этилган вақтларида кўпчилик унинг фойдали ва зарарли томонларини ўрганиб, бир неча хулосаларни беришган эди.

Сунъий интеллект:  энергия тақчиллиги ёки  яшил энергия ривожи?

Баъзи олимлар турли соҳалар, жумладан таълим, тиббиёт, саноат, технологиялар, медиа ва бошқа ўнлаб йўналишлар сунъий интеллект ёрдамида ривожланишнинг янги босқичларига чиқиши, мутахассислар ҳам сунъий интеллект ҳақидаги билимларни ўзлаштириши зарурлиги, ундан фойдаланиш жуда катта фойда беришини таъкидлаганди. Айримлари эса жамиятга етказиши мумкин бўладиган хавф-хатарлари ҳақида гапириб, огоҳликка чорлаган эди. Шу жумладан, сунъий интеллектнинг экологияга салбий таъсири, табиий ресурсларни жуда кўп сарфлаши тўғрисида ҳам бир қанча фикрлар айтилган. Шулардан сўнг америкалик тадқиқотчилар ЧатГПТ сервери қанча сув талаб қилишини ўрганиб чиқиб, нейротармоқни ГПТ-3 тил моделида тузиш ва билимлар ўргатиш жараёнида кунига 700 минг литр сув кетишини маълум қилишган эди. Бу беш минг одамдан иборат бир қишлоқ аҳолисининг кундалик истеъмолига тенг экани ҳам таъкидлаб ўтилган.

Энди бўлса, тиниб-тинчимас олимларимиз сунъий интеллект маълумотлар марказлари сони мисли кўрилмаган даражада кўпайиб бораётгани энергия захиралари тақчиллигини келтириб чиқаради, деган фикрни илгари сура бошлашди.

«2030 йилга бориб сунъий интеллект энергия сарфи Ҳиндистоннинг энергия истеъмолига тенг бўлади», деган башоратлар ҳам урчиди. Бу ҳақда чип ишлаб чиқарувчи «Арм» бош директори Рене Хаас жорий йилнинг 17 апрель куни сўз юритиб, сунъий интеллект соҳасидаги биринчи устувор вазифа маълумотлар марказларининг энергия сарфини камайтириш йўлларини топиш бўлиши, акс ҳолда сунъий интеллект яратувчилари жуда тез орада энергия қуввати тақчиллигига дуч келишини таъкидлади.

Бу масалага сунъий интеллект дастури маъмурлари жиддий эътибор қаратибди чоғи, дунё аҳлини ишонтира олувчи муносиб ечим пишгани тўғрисидаги баёнот билан чиқишди.

Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг айтишича, технология ва электр тармоқлари самарадорлиги маълумотлар марказлари томонидан энергия сарфидан устун туради.

Шунингдек, Билл Гейтс сунъий интеллект иқлим мақсадларига эришишда тўсиқдан кўра кўпроқ ёрдам беришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда яшил энергия тизимларидан энергия олишни жадаллаштириш мумкин.

– Технологик тараққиёт гирдобида дунёмизни ўзгартириш учун иккита инқилоб кутилмоқда, – дейди Ҳиндистоннинг декарбонизация ечимлари бўйича етакчи компанияси РеНеw бош директори Сумант Синҳа. – Булар сунъий интеллектнинг юксалиши ва тоза энергияга шошилинч ўтишдир.

2030 йилгача инвестициялар ҳажмининг ўсиб бориши энергия истеъмолини ҳам қарийб ўн бараварга ошириши мумкин. Ўша даврда юқорида айтилган икки инқилоб йўллари ўзаро кесишади ва бу шароитда сунъий интеллект яқин кўмакчига айланади.

Сунъий интеллектдан фойдаланиш нафақат мавжуд қуёш ва шамол қурилмаларидан электр энергияси ишлаб чиқаришни 1,5 фоизга оширади, балки техник хизмат кўрсатишни ҳам соддалаштиради. Бу эса сунъий интеллектнинг экологияга фойда келтириши мумкин бўлган томонларини очиқлайди.

Шу ўринда савол туғилади. Ўзи электр энергияси ёрдамида ишлайдиган дастур қандай қилиб яшил энергия тараққиёти учун хизмат қилиши мумкин? Наҳотки, сунъий интеллект шу даражада мукаммал ишлаб чиқилган, ҳар томонлама фойдали бўлса?

Бу саволларга жавоб тариқасида дастур маъмурлари унинг катта маълумотлар ва аналитикадаги инновациялар сунъий йўлдошлар, сенсорлар ва об-ҳаво мониторинги станцияларидан олинган маълумотларни ўлчаш, қуёш нурланиши ва шамол тезлигини башорат қилиш, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни аниқ прогноз қилиш имконини бериши, сунъий интеллект истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини прогноз қилиш учун терабайтлар тарихий истеъмолчилар маълумотларини тўплашини айтмоқда.

Мантиқан ўйлаб қаралса, буларга қайсидир маънода ишониш мумкин. Аммо ҳаммасини энг олий ҳакам – вақт кўрсатади.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔96

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 96    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар