Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚуёшда қолган 6 турдаги пластик сув идишлари Жинан университетининг Гуангдонг лабораторияси томонидан ўрганиб чиқилди.
Уларнинг барчасидан ультрабинафша нурланиши ва иссиқлик таъсирида чиқадиган алкан, алкен, спирт, алдегид, кислота ва канцерогенлар каби зарарли кимёвий моддалар топилган.
Тадқиқотда ультрабинафша ва қуёш нурланишида чиқариладиган моддаларнинг турлари ва зарарлари чуқур ўрганилган. Лабораториянинг етакчи тадқиқотчиси Доктор Ҳуасе Оунинг таъкидлашича, бундай идишлардан тез-тез фойдаланиш хавфли ўсмаларга олиб келиши мумкин.
«Тадқиқотимиз пластик сув идишлари қуёш нури таъсирида соғлиқ учун хавф туғдирувчи заҳарли бирикмаларни чиқариши ҳақида ишончли далиллар беради. Истеъмолчилар бу хавфлардан хабардор бўлишлари керак», – деди у.
Тадқиқотчилар ичимлик сув хавфсизлигини кафолатлаш учун сақлаш шароитларини жиддий назоратга олиш ва инсон саломатлигига зарар етказмайдиган материаллар устида ишлаш кераклигини тавсия қилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил