Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан шу йил 21 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаевга «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан парламент сўрови юборилган эди.
Парламент сўровида хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мазкур парламент сўровига юборилган жавобни кўриб чиқдилар.
Маълум қилинганидек, мамлакатимизда 2020 йилдан меҳнат миграцияси йўналишларини диверсификация қилиш ишлари бошланган бўлиб, 2023 йилда ушбу жараён янги босқичга олиб чиқилди. Хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича имзоланган келишувлар сони 302 тага, ҳамкорлик ўрнатилган давлатлар сони 28 тага етказилган.
Бунинг натижасида 18 та давлат, шу жумладан, 15 та иқтисодий ривожланган ва Европа давлатлари иш берувчиларида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун 154 мингта иш ўринлари аниқланган. Масалан, Европа давлатлари билан ҳамкорликда 100 мингдан ортиқ иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш бўйича 30 га яқин лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, бу йил илк маротаба Кореяга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасига 13,7 минг иш ўрнига квота олинган.
Парламент сўровига жавобда қайд этилганидек, хорижда таклиф этилаётган иш ўринларининг аксариятига қисқа муддатда (ўртача 1-12 ой) ишчи кучи етказиб бериш талаб этилмоқда. Шу сабабли ҳозирда иккита йўналишда ишлар ташкил этилган.
2024 йил 1 сентябрга қадар меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну-кун ишлайдиган «call center» ташкил этилади. Унда чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имкони яратилади.
Парламент сўровига келган жавобда келтирилишича, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси самарали фойдаланиш ва мақсадли сарфланишини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик томонидан меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, хорижий давлатлардан 2024 йил 4 ойида 184,4 минг меҳнат мигрантлари хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ўз яшаш манзилларига қайтиб келган. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг 151,3 минг нафарининг бандлигига кўмаклашилган.
Мажлисда парламент сўровида жавобда кўтарилган масалалар бўйича батафсил жавоблар тақдим этилгани эътиборга олиниб, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил