Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳи кўтарилгани ҳақида маълумот берди.
«Йил бошидан буён Шимолий Орол денгизига 1,1 миллиард куб метр сув келиб тушди. Шундай қилиб, бугунги кунда Шимолий Оролдаги сув ҳажми 21,4 миллиард куб метрни ташкил этди», – дейилади хабарда.
Илгари Шимолий Орол денгизини жанубдан ажратиб турувчи Кўкарал тўғони қурилиши тугалланган эди. Тўғон Шимолий Орол денгизи сув сатҳини кўтариш имконини берди.
«Тўғон фойдаланишга топширилгандан то бугунги кунга қадар Сирдарёдан Шимолий Орол денгизига 46,6 миллиард куб метр сув, сўнгги етти йилда эса 13,3 миллиард куб метр сув қуйилган. Йиллар давомида Шимолий Оролда сув ҳажми камайиб бормоқда, бироқ 2024 йил бошидан бошлаб у яна ўсишни бошлади ва бугунги кунда 21,4 миллиард куб метрга етди», – дейди Қозоғистон Сув хўжалиги вазирлиги расмий вакили Молдир Абдуалиева.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил