Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОрзу-ҳаваслар билан боғ бунёд қилсанг-у, у энди кўрк оча бошлаганда унинг майдони бошқа бировга ҳатлаб берилса... Боғнинг янги эгаси эса ҳеч бир иккиланишсиз гуркираб турган барча дарахтларни таг-туги билан қуритиб, майдонда тадбиркорлик маркази очишни мақсад қилган бўлса, кимга алам қилмайди?
ЎЭП Тошкент вилоят партия ташкилотига айни шундай масала бўйича мурожаат келиб тушди.
Мурожаат юзасидан вилоят партия ташкилоти Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Ф.Аҳмеджонов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғига бориб, ўрганиш ишларини олиб боришди.
Ўрганиш ишлари жараёнида «Мовий денгиз соҳил» МЧЖ корхонасига Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Бурчимулло» ҳудудидаги боғ майдони ажратиб берилган. Аввал тошлоқ бўлган ушбу майдоннинг устки қатлами олиб ташланиб, боғ ҳолатига келтириш мурожаатчига осон бўлмагани аниқ. Айни вақтда боғда 3000 туп мевали дарахт мавжуд. Партия аралашуви билан «тадбиркор»га ажратилиши мўлжалланган боғ майдони ўз эгасида қоладиган бўлди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил