Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНаманган давлат университетида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш – барчамизнинг бурчимиз!» шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ЎЭП Наманган вилоят, туман ва шаҳар кенгаши раис ва ходимлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоят бошқармаси ўринбосари, Наманган давлат университети проректори ва унинг фаол жамоаси ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.
Суҳбат иштирокчиларига соҳа вакиллари томонидан сўнгги йилларда экологияни яхшилаш борасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, хусусан, вилоятнинг бу борада тутган ўрни ҳамда экологик маданиятни юксалтириш мавзусида атрофлича маълумот ва маслаҳатлар берилди.
Суҳбат якунида ЎЭПнинг Наманган вилоят кенгаши раиси Абдуғафур Назаров Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил