Жараён      Бош саҳифа

Табиий био«кондиционер»

Мутахасcисларнинг таъкидлашича, гужум дарахти жой танламас экан. Худди янтоққа ўхшаб чуқур илдиз отиб, қурғоқчил, шўрланган ерларда ҳам ўсаверади. Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш тафтини ўтказмайди. Ҳаводаги намликни сўриб олиб, буғлантириш хусусияти кам. Шу боис иҳотазорлар барпо этишда, асосан, гужумдан фойдаланилади.

Дарҳақиқат, гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозиядан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда ҳам қўл келади. Айниқса, ёзнинг жазирамасида қуюқ соя бериб, офтобнинг тангадек нурини ҳам ўтказмайди. Шунинг учун бўлса керак, Хоразм вилоятида бундан 30-40 йиллар муқаддам гужум ўстирилмаган ҳовлини учратиш қийин эди. Шарга ўхшаш кўркам қиёфа касб этиб ўсувчи ушбу соябоп дарахт био «кондиционер»нинг ўзгинаси. Негаки, у карбонат ангидрид газини ютиб, кўп миқдорда кислород ишлаб чиқаради, ноорганик чанг­ларни тутиб, ҳавони тозалайди. Бу – ҳар қандай иссиқ, хусусан, воҳанинг кескин континентал иқлим шароитида ҳам инсоннинг ҳордиқ чиқариши учун қулайлик яратади, деганидир.

Хоразмлик нуронийлар ёшларга қарата «гужумдек униб-­ўсинглар», дея дуо қилишади. Бу бежиз эмас, албатта. Гужум ўта чидамли бўлиб, юз йилдан ортиқ умр кўради.

Шуни ҳам айтиш жоизки, гужум баргида ошловчи моддалар кўп. Ўтмишда кийим-кечак ва гиламлардаги доғларни кетказишда унинг барги асқатган. Шу маънода, гужумни ҳали чуқур ўрганилмаган табиат мўъжизаси, дейиш мумкин. Дарахт ёғочи дурадгор ҳамда ўймакор усталар томонидан алоҳида қадрланади. Сабаби, ўта пишиқ, иссиқ ва совуқда ёрилмайди. Ҳозирги кунда ҳам ҳунармандлар уй-рўзғор буюмлари, мебель жиҳозлари, эшик ва дарвозалар ясашда гужум ёғочидан фойдаланишни маъқул кўришади. Хива шаҳридаги тарихий обидаларнинг дарвоза ҳамда эшиклари айнан гужумдан ясалгани бунинг тасдиғидир. Зеро, гужум дарахти кўҳна ва ҳамиша навқирон обидалар сингари ўта қадимий ҳамда мафтункор. Унинг кўпайтирилиши биологик хилма-хилликни сақлаш, экологик барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири саналади.

Шу ўринда Орол фожиасини эслаш лозим. Денгизнинг қуриши нафақат Хоразм, Қорақалпоғистон, балки, Марказий Осиё республикалари флора ва фаунасига кучли таъсир ўтказди. Унинг қуриган тубидан миллионлаб тонна заҳарли моддаларга тўйинган тузли қум атрофга тарқалди. Қуруқ иқлимда мунтазам эсадиган шамол уни минглаб километр узоқларга элтади. Коинотдан олинган тас­вирларга кўра, тузли чанг булутлари Сибир тайгаси, Шимолий муз океани устида ҳам қайд этилган. Ҳозирда амалга оширилаётган хайрли тадбирлар натижасида хатарга қарши кучли кураш олиб борилмоқда. Тузли тупроқ жонлантирилмоқда, унинг ўрнида яшил ўрмонлар барпо этилмоқда.

Мустақиллик йилларида биологик хилма-хилликни сақлаш, атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган ислоҳотлар туфайли гужумни кўпайтириш ишлари бошланди. Бугунги кунда шаҳар ҳамда қишлоқларни кўкаламзорлаштиришда ундан кенг фойдаланил­япти. Шаҳарларда янги лойиҳа асосида яшил майдонларнинг биринчи қаторларига игна баргли дарахтлар, кейинги қаторларига гужум ниҳоллари қадаляпти.

Шундай бўлмоғи лозимки, шаҳар, қиш­лоқлар, маҳалла, элатлар кўчаларини гужумлар қоплаб олса, отахонлар, онахонлар, уларнинг фарзанд ва набиралари дам оладиган серсоя гужумли хиёбонлар, истироҳат боғлари ташкил этилса, деб орзу қиламиз. Токи, юртимизнинг фахри ҳисобланган гужумлар «Қизил китоб»га кирмасидан, уни асраш, кўпайтириш тадбирларини кўрайлик.

 

Мадрим МАДРАҲИМОВ,

Халқ депутатлари

Янгиариқ туман

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

🕔15:37, 13.11.2025 ✔55

Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Батафсил
Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔118

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔193

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энергетика вазири:  «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг  атмосферага чиқиши олди олинди»

    Энергетика вазири: «Қарийб 4 миллион тонна зарарли чиқиндиларнинг атмосферага чиқиши олди олинди»

    Юртимизда Президентимиз томонидан «яшил» энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларни амалга ошириш бўйича Энергетика вазирлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    ✔ 55    🕔 15:37, 13.11.2025
  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 118    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 193    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 165    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 192    🕔 08:56, 08.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар