Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил2024 йил 10 июндан «Менинг боғим» лойиҳаси бошланди. Жараён учта босқичда ўтказилади:
Таклиф киритиш (10 июндан – 20 июнгача);
Саралаш (20 июндан – 23 июнгача);
Овоз бериш (23 июндан – 3 июлгача).
Бу қандай лойиҳа?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғ» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда «яшил боғ» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича ер майдони манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда, қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
Ажратиладиган маблағлар миқдорига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади. Аниқлик киритилган миқдордан ошган тақдирда лойиҳага бошқа лойиҳаларда иқтисод қилинган маблағлар ажратилади. Шунингдек, лойиҳаларга вилоятлар ва пойтахт кенгашларининг қарорлари асосида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари сарфланади.
Ҳужжат билан жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
«Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштириш тартиби;
лойиҳаларни шакллантириш, саралаб олиш ва ғолибларни аниқлаш;
ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
ҳисобдорлик ва очиқликни таъминлаш;
жавобгарлик ва лойиҳаларни амалга ошириш устидан назорат.
Шунингдек, 2024 йил учун, 2025 йилдан бошлаб эса ҳар йили декабрь ойида «яшил боғ» ҳамда «яшил жамоат парки»ни ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил