Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБир неча кунлардан буён Бухоронинг Ромитан туманидан кесиб ўтувчи А-380 Бухоро-Хоразм автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида зараркунандалар кўпайгани акс этган видеолар кўпчиликни саросимага солмоқда.
Экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаевнинг ёзишича, чигиртка босқини билан боғлиқ табиий офат бўлиши ҳақида иқлимшунос Эркин Абдулахатов яқинда айтиб ўтганди.
«Афсуски, прогнозлар тўғри чиқмоқда. Агар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият олимлар, шу жумладан, иқлимшуносларни эшитмасликда давом этса, олдинда кутиб турган бу каби офатлар Ўзбекистон учун катта талафотлар олиб келиши мумкин. Олимларга қулоқ тутишни бошлаш керак», – деб ёзди Расул Кушербаев.
Ушбу ҳодисалардан сўнг чигирткаларга қарши кураш бошлаб юборилди. Ромитан туманидаги зарарли чигирткалар Хоразм билан чегарадош ҳудудини ҳам чеклаб ўтгани йўқ. Шу боис Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Акмал Уразбаев чегара масканида бўлиб жамоатчилик назорати ўтказди.
Ўрганиш давомида зарарли чигирткага қарши курашиш мавсумини беталафот ўтказиш учун Хоразм вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан кимёвий курашиш чора-тадбирлари олиб борилаётгани аниқланди.
Зарарли чигирткага қарши курашиш учун моддий техник база яратилган бўлиб, ёқилғи, кимёвий воситалар захираси жамғарилган.
ЎЭП Хоразм вилояти кенгаши
матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил