Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
Батафсил1972 йилда 23 давлат номидан икки мингдан зиёд давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи экологлар, илмиий ходимлар ҳамда табиатни асраб-авайлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган фаоллар БМТга ўз мурожаатларини йўллашди. Унда қисқа ва лўнда қилиб, «Атроф-муҳитга бўлган муносабатимизни ўзгартирамиз ёки атроф-муҳит, табиат бизни маҳв этади», деб ёзилган эди.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
1972 йилда Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида атроф-муҳитни асраш масалларига оид катта конференция ташкил этилди. Конференция кун тартибида фақат битта – атроф-муҳит муҳофазаси масаласи кўриб чиқилиб, БМТ резолюцияси қабул қилинди. Резалюцияга асосан 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни деб эълон қилинган. Ушбу сана доирасида турли экологик акциялар, экологик инновацион лойиҳалар, атроф-муҳитни асраб-авайлашга қаратилган йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш асосий мақсад қилиб олинди.
Мамлакатимизда ҳам ушбу кун муносабати билан ҳар йили турли экологик муаммоларни бартараф этиш, келгуси авлодга табиатни софлигича қолдириш борасида янги-янги шиорлар остида турли хил экологик тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Экологик партияси ташкилотлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси биргаликда ҳар йили республика миқёсида илмий-амалий конференциялар ташкил этиб келади. Ушбу конференция доирасида экологик стартап лойиҳалари, турли номинацияларни ўз ичига олган «Энг яхши эковидеоролик» танловлари ҳам эълон қилинади. Бу лойиҳалар ўтказилишидан асосий мақсад ҳам соҳага янги инновацияларни жорий этиш ва ушбу инновациялар орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тўғри ва оқилона, самарали фойдаланиш орқали келгуси авлодларга ҳам етарлича қолдиришдир.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил