Етти кун      Бош саҳифа

Навоийдаги «яшил макон»лар бугун яшилми?

Шу кунларда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ҳамда туман, шаҳар партия ташкилотлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида экилган дарахт кўчатларининг парвариши бўйича мониторинг ўтказилмоқда.

Навоийдаги  «яшил макон»лар  бугун яшилми?

Партия фаоллари, депутатлар ҳамда олим ва мутахассислар иштирокида экилган кўчатларнинг бугунги ҳолати, жазирамада уларни суғориш ишлари қандай ташкил этилаётгани ўрганилмоқда.

Илк манзил Навоий шаҳридаги касб-ҳунар мактаби бўлди. Ўзбекистон Экологик партияси Навоий шаҳар партия ташкилоти ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навоий шаҳар бўлими ҳамкорлигида ушбу манзилдаги экилган дарахтларнинг ҳолати ўрганиб чиқилди.

Жамоатчилик назорати давомида 2024 йил баҳор мавсумида жами 1100 та дарахт кўчатлари экилган бўлиб, шундан 820 та мевали, 280 та манзарали  кўчатлар экани аниқланди.

Ҳозирги кунда 1070 туп дарахт кўчатлари яхши ривожланяпти, 30 туп кўчат эса ривожланишдан ортда қолгани аниқланиб, уларни алоҳида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Навбаҳор туман партия ташкилоти томонидан тумандаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳудудида ўтказилган мониторинг эса ижобий хулосалар билан якунланди. Ушбу мактаб атрофида «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсумида 500 дан ортиқ манзарали ва 150 га яқин мевали дарахт кўчатлари экилган. Кўчатларнинг парвариши бўйича масъул шахс бириктирилган. Суғориш тизими ариқлар орқали амалга оширилмоқда.

«Кончилар» маҳалласидаги ўрганишлар ҳам ушбу ҳудуд аҳолисининг дарахтлар парваришига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Зарафшон шаҳар  партия ташкилоти томонидан ўтказилган мониторингда маҳалла ҳудудида 1200 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилгани аниқланди. Ҳозирги кунда бу дарахтларнинг суғорилишига оид ишлар мунтазам амалга оширилиб келинмоқда.

Қизилтепа туман партия ташкилоти томонидан тумандаги асосий йўл бўйларига экилган кўчатларнинг парвариши ва суғориш тизими бўйича вазият ўрганилганда ҳам кўчатларнинг  суғорилиши  мунтазам назорат қилинаётгани аниқланди. Бу ердаги асосий йўл ёқаларига «Яшил макон» доирасида 15 мингта турли манзарали кўчатлар экилган.

Бу каби жамоатчилик назорати тадбирлари вилоятда мунтазам олиб борилади. Негаки, экилдими, экилди қабилида иш тутиб, дарахтларнинг кейинги тақдири билан қизиқмаслик ҳолатлари ҳам учраяпти. Мониторинг­лар давомида масъулиятсизлик қилганларга тегишли чоралар кўриб, суғориш тартиби, кўчатлар парвариши бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.

 

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔83

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔82

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔83

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 83    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 82    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 83    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 81    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар