Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилУмрбек Абдуллаев Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига 11-А.Қодирий сайлов округидан сайланган. У Кенгашнинг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси.
Депутатнинг сайловолди дастуридаги асосий мақсадларидан бири аҳолини истеъмолга яроқли ичимлик сув билан таъминлашдан иборат эди. Умрбек Абдуллаев биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа умумфойдаланиш корхона-ташкилотларининг ичимлик сув билан қанчалик таъминлангани масаласини ўрганди.
Бундай қамровли ишларни амалга ошириш мақсадида у 2024 йил январь ойида Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, ушбу давлатда амалга оширилаётган ишлар бўйича тажриба алмашиб келди. Хизмат сафаридан қайтгач, сувни қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи Туркия, Хитой ва Россия давлатларининг етакчи корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган сув фильтрлагичларни ўрганиб чиқди. Туркия давлатида ишлаб чиқарилган ускуналарнинг сифати ва нархи маъқул бўлгани сабабли эътиборини айнан шу давлат ускуналирини сотиб олишга қаратди.
Халқимиз бежиз «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади», демаган. Республикамиз текстиль соҳасининг асосий локомотиви бўлган «Uztex group» қўшма корхонаси билан музокоралар ўтказиб, унинг ҳомийлик маблағлари ҳисобига мазкур дастгоҳларни олиб келишни уддалади.
Депутат У.Абдуллаев Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан Урганч шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларидаги сув билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиб, фильтрлагичларни ўрнатиш кетма-кетлигини келишиб олди. Жорий йилнинг 10 май куни сувни қайта ишлаш ускунаси Хоразм вилоят юқумли касалликлар шифохонасига «M-Ali group» МЧЖ томонидан ўрнатиб берилди.
Депутатимизнинг бундай хайрли ишлари жуда кўп. У айни паллада ёшларни иш билан таъминлаш муаммоларини бартараф қилишга ўз диққат-эътиборини қаратяпти. Унинг ташаббуси билан йил охирига қадар 500 нафар йигит-қизни саноат корхоналарига ишга жойлаштириш чоралари кўрилаётгани қувонарли ҳол.
Дилноза ХОЛМЕТОВА,
ЎЭП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати ходими
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил