Давр нафаси      Бош саҳифа

БУЮК МЕЪМОРНИНГ ЭСКИ ШАҲАРДАГИ БУЮК ИШЛАРИ

Ойлар, йиллар ўтаверади, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимиз, жумладан, пойтахтимизда амалга оширган буюк бунёдкорлик ишлари бот-бот эсга олинаверади, халқимиз ўзининг улуғ Йўлбошчисини ҳеч қачон унутмайди...

БУЮК МЕЪМОРНИНГ ЭСКИ ШАҲАРДАГИ БУЮК ИШЛАРИ

Нақадар бахтли миллатмиз. Тўрт фасли тугал, серқуёш, саховатли ва баракали заминимиз бор. Дунёда саноқли давлатлар қатори ер усти ва ер ости бой ресурсларига эгамиз. Энг муҳими, Ислом Каримовдай тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби раҳбарлигида халқимиз ўз ҳаётини ўнглаб, аниқ йўлга солиб олди.

Пойтахтимизнинг истиқлолдан аввалги ва бугунги қиёфасини, айниқса, Эски шаҳардаги ўзгаришларни таққосласам, ер билан осмонча фарқ кўраман.

Ислом Каримов республикамизга раҳбар бўлгач, кўп ўтмай, Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги  аҳвол билан бевосита танишди. Бир хонадонга кирди: каталакдай ҳовлида тўққиз оила тиқилиб яшаётган экан. Ичимлик сув танқис — одамлар ярим тунда челагини жўмрак остига қўяр, саҳаргача томчилаган сувдан челак тўлиб-тўлмасди. Ичимлик сув машинада келтириларди. Ҳаммом масаласини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Кимдир уйига кўмир келтирса, маҳалла бошидан замбилда таширди. Чунки кўчага машина киролмасди.

Ислом Каримов бутун республикамиз мураккаб иқтисодий-ижтимоий муаммолар гирдобига ботган бир пайтда — 1990 йил 20 январда Тошкент шаҳар фаоллари билан учрашиб, бу долзарб масалалар сабаб-оқибатлари ва амалий ечимини муҳокама қилди. Эски шаҳарда 7 минг оила киши бошига ўртача 5 квадрат метр тўғри келадиган шароитда яшаётгани, бу энг оддий ҳаёт таъминоти шартларига ҳам мос келмаслиги рўй-рост айтилди. Тарихда биринчи марта Эски шаҳарнинг тарихий меъморий қиёфасини асраб қолган ҳолда тубдан таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳақида гап борди.

Биринчи Президентимиз ғояси асосида Эски шаҳарни қайта қуришнинг бош режаси ишлаб чиқилгач, аввал кўчалар ке­нгайтирилди. Бунда бир муаммо — илгари йўллар учун захира ер ташлаб кетилмагани кўп халал берди. Чунки бир кун келиб Ўзбекистон мустақил бўлиши, ўзи автомобиль заводи қуриши, ҳар икки оиладан бири шахсий автомобилга эга бўлиши кимнинг тушига кирибди дейсиз?!

Эски шаҳарни қайта қуришнинг бош режасида келгуси авлодларнинг ҳам манфаатлари ҳисобга олинди. Шу бош режа асосида 2013 йили Хадра майдони ободонлаштирилиб, Фурқат кўчасини Зарқайнар ва Себзор кўчалари билан боғлайдиган ер ости автомобиль йўли реконструкция қилинди. Фурқат кўчасидан ўтувчи 82 метрлик пиёдалар йўлаги таъмирланди. Хадра майдонида 12 метрлик рангли фаввора бунёд этилгач, бу ер оилавий дам оладиган гўзал масканлардан бирига айланди.

2015 йил май ойида Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган чорраҳада янги, замонавий кўприк очилиб, бу чорраҳадаги тирбандликлар бартараф бўлди. Шу пайтгача Себзор кўчасидан соатига 3,2 минг автомобиль қатнаган бўлса, энди бу кўрсаткич 9,8 мингтага етди.

Яна бир жиҳат: шундай замонавий, муҳташам кўприк 8 ойда бунёд этилди. Ахир илгари бунинг учун камида икки-уч йил вақт ва четдан мутахассислар ёрдами керак бўларди. Энди мамлакатимизда замонавий шаҳарсозлик, йўлсозлик тажрибаси тўла шаклланди.

Эски шаҳарни янгилаш бош режасида бир муаммо юзага келди: илгари бу ҳудудларга марказлашган муҳандислик-коммуникация тизими келтирилмаган экан. Шу боис Биринчи Президентимиз бу ерда уйлар қуришдан аввал 2014 йили Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларини кесиб ўтган, Форобий, Қорасарой, Сағбон, Себзор ва Лабзак кўчаларини ўзаро туташтирган 5,1 километр узунликдаги янги Нурафшон кўчасини барпо қилдирди. Кўчанинг икки четидан кундалик турмуш учун зарур барча муҳандислик-коммуникация тизими ўтказилди.

Президентимиз Эски шаҳардаги кўп қаватли уйларни қурдиришда шамол йўналиши, қуёш нурининг тушишигача ҳисобга олди. Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти олимлари йил ва кун давомида қуёш ҳудуднинг қайси нуқталари устидан ўтишини аниқлади. Шунга асосан уйлар хоналарга қуёш нури 2,5-3 соат тушадиган қилиб жойлаштирилди. Бу билан ёзда уй исиб кетмайди, қишда уларни иситиш таъминланади. Бинонинг деворлари уй ичидаги иссиқликни сақлайдиган қилиб қурилган. Ҳар хонадонда алоҳида иссиқлик ва сув иситиш тизимлари ўрнатилган. Бу хона ҳароратини индивидуал бошқариш, энергия сарфини 2 баробаргача қисқартириш имконини беради.

Йўл бўйидаги уйлар бир қаторга эмас, балки кўчадан ҳар хил узоқликда қурилган: оралиқ масофалари кенг олинган. Бу — мавзеда шамол айланишини яхшилайди. Умуман, Эски шаҳардаги кўплаб пала-партиш иморатлар тартибга келтирилгач, бу ернинг аҳолиси илк марта уйидан туриб тоғни кўрди, кўксига шабада тегди.

...Оққан дарё оқаверади, Ислом Каримов бошлаган улуғ бунёдкорликлар янги авлодлар куч-ғайрати, ақл-салоҳияти ва жасорати билан бардавом бўлаверади. Аслида қурилишдан мақсад — ободлик. Бу фақат ҳудуд эмас, балки кўнгил ободлигидир. Инсонлар ҳар бир иморат, маскан, борингки, оддий фавворада ҳам ўзининг эркин ва фаровон ҳаётини кўрса, шунга интилиб яшаса, ўзи истаган ёруғ манзилга, албатта, етади.        

Муҳаммаджон ЗУФАРОВ,

 «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔52

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 52    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар