Етти кун      Бош саҳифа

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Яқинда II гуруҳ ногирон фарзанди билан яшовчи Йўлдош ака Ёқубов партиямиздан сайланган депутат Руслан Қурбоновга турар жойини таъмирлаш юзасидан мурожаат қилган эди.

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Руслан ака бу муаммонинг тезда ижобий ҳал қилинишига бош-қош бўлди. Шунингдек, фуқаро Гавҳар Авезованинг иш билан таъминлашга оид мурожаати ҳам депутат ташаббуси билан ижобий ечим топди...

Ҳа, Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашига сайланган Руслан Қурбонов деярли ҳар бир иш кунини одамларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдан бошлайди. Сайловчилар эътиборига тақдим этган дастурининг ҳар бир банди ижроси учун Кенгаш сессияларида астойдил курашади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг депутатлар олдидаги ҳисоботларини эшитиш жараёнида сайловчиларининг диққат-марказида турган муаммолар ечими хусусида албатта сўрайди.

Руслан Қурбонов 2020 йилда 15-Саидлар сайлов округидан сайланган. У депутатлик фаолиятини эзгулик­лар билан бойитишга интилади. Ҳатто, энг майда муаммолари билан мурожаат қилувчиларни ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Ҳеч кимни ноумид қилмасликка ҳаракат қилади.

Бизнинг бу депутатимиз фидойилиги, ташаббускорлиги ва мурувватпешалигини маҳалладошлари қувониб гапиришади. Энг муҳими, ўз билими ва тажрибасини ошириш мақсадида тинмай ўқиб-ўрганиши, изланишини фахр билан тилга олишади. Дарҳақиқат, тиришқоқ депутатнинг айнан ана шу фазилатлари унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига сабаб бўлган.

Инсон меҳр-муҳаббатга таяниб иш юритар экан, у албатта, бу эзгуликдан яхшилик уруғларини етиштиради. Қаҳрамонимизнинг таржимаи ҳолини ана шундай эзгуликлар безаб турганидан ибрат олсак, арзийди.

 

Дилноза ХОЛМЕТОВА,

ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати ходими




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар