Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига (pm.gov.uz) мурожаат этаётган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилмоқда.
Масалан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х.А. томонидан 2016 йил 28 сентябрь куни Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига «Агробанк»ка қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди, натижада 29 сентябрь куни фуқарога 26 миллион сўм миқдоридаги ўз омонати нақд пулда тўлаб берилди.
Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро П.В.Я. 2016 йил 27 сентябрь куни Бош вазирининг виртуал қабулхонасига пенсияни ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада 30 сентябрь куни фуқаронинг пенсияси тўлиқ тўлаб берилди ва бу каби ҳолатларга бошқа йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилди».
Тошкент шаҳридаги «Ўқув ишлаб чиқариш маркази» МЧЖ томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Бош вазир виртуал қабулхонасига «GM Uzbekistan» АЖ ва «SERGELI-AVTOTEXSERVIS» АЖ 21.05.2015 йилда тузилган «КАПТИВА» автомобилини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини вақтида бажармаётгани юзасидан шикоят билан мурожаат қилинган. Натижада 30 сентябрь куни мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти аризаси ижобий қаноатлантирилди ва у ўз автомобилига эга бўлди».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).
Манба: pm.gov.uz
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил