Долзарб мавзу      Бош саҳифа

РЎЗҒОРДАГИ ҒОРНИНГ ОҒЗИНИ БЕКИТИШ КИМНИНГ ҚЎЛИДА?

Тонг саҳар. Юмуш билан кетаётиб, қирқ ёшлардаги аёл маҳалламиз бошидаги чиқиндихонага елим халтадаги меваларни улоқтираётганига кўзим тушди. Мевалар сўлиб, айний бошлаган экан. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, бу воқеа яна такрорланди. Ҳайрон қолдим. Қадамимни тезлатиб етиб олдим. Киришимли аёл экан, гаплаша кетдик.

РЎЗҒОРДАГИ ҒОРНИНГ ОҒЗИНИ БЕКИТИШ КИМНИНГ ҚЎЛИДА?

— Хусусий корхонада оператор бўлиб ишлайман, — деди у. — Шаҳарда, кўпқаватли уйда турасиз, дея цехдаги қизлар мева-чева илинишади. Ҳали униси бир нима кўтариб келади, ҳали буниси. Аксарияти қишлоқлардан қатнаб ишлайди-да. У ёқларда пишиб, тўкилиб ётади-ку. Қай бирини еймиз. Болалар кичкина бўлса.

Опанинг бу гаплари ғалати туюлди. Мен ҳам қишлоқ фарзандиман. То эсимни танибманки, ер билан сирлашаётган ота-онамнинг ҳар гал ҳосилдан қувонганини кўриб тўлқинланаман. Наҳотки, дегим келади. Фақат меҳнат қилган ёки бўлмаса, пулига сотиб олган инсонгина куч-қувват, сабру матонат эвазига дастурхонга тушган сархил мевалар қадрига етадими, уни қадрлайдими?

Халқимиз ниҳоятда меҳрли, оқибатли. Бу қон-қонимизга сингиб кетган анъана. Тандир қизартириб нон ёпсак, дарҳол қўшнига узатамиз. Бирор тансиқ таом қилсак, яъни кунда-кунора — бор тов оғим-кел товоғим. Ёз палласи даладан олган ҳосилдан амма-холага, тоға-амакига, яқин дўсту биродарларга илинамиз, инъом этамиз. Улар бу меҳр-муҳаббатдан энтикади. Дарҳол қўлларини дуога очишади. Шу хаёллар билан яна опага юзландим:

— Мева ортиб қолса, мураббо ё шарбат қилсангиз бўлмайдими?

— Эй, қизларимиз бор бўлсин-да, қишда қўярда-қўймай банкаларда олиб келишади, — деди кулиб опа. — Гоҳида хижолат тортиб пул берсам, хафа бўлишади. Опа-сингилмиз, дейди. Мен ҳам уларни тез-тез қайноқ қаҳва билан меҳмон қилиб тураман.

...Кўз ўнгимда кимё фанидан сабоқ берувчи ўқитувчимиз Назокат опа жонланди. Устоз ҳар куни уйи олдидаги бозорчадан оз-оз мева-чева сотиб олиб, уч-тўрт донасини дастурхонга қўяр экану дарров қолганини «қорли кунларга», дея шакар билан қайнатиб, банкага «қамар»кан.

...Онам ҳар тонг ишга, ўқишга отланганимизда икки-уч дона ўрик қоқисидан чўнтагимизга мажбурлаб соларди: «қорнинг очса, шимиб ол, қувват бўлади».

Суҳбатдошимга яна савол билан юзландим:

— Опа, ҳеч бўлмаса, қуритиб, қоқи қилиш ё қўни-қўшнига чиқариш мумкин-ку?!

Опа қўлини силтаганча ўз йўлига кетди.

Опага қарата «Ҳар нарсанинг сўрови бор, исрофгарчилик катта гуноҳ, бу хонадондан бараканинг йўқолишига олиб келади!» дегим келди. Лекин... ёши улуғ, тилимни тийдим.  Шунда бувижоним кўп такрорлайдиган бир гап ёдимга келди: «Рўзғор оғзи маҳкамланмас экан, ҳаётнинг мустаҳкам устунлари тобора емирилиб бораверади».

Менимча, емирилиш аввал исрофгарчиликдан бошланса керак.

Маҳиёра БОБОЕВА

�манидаги «Равот» МФЙ маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔91

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔90

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔204

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар