Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилШу кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари қизғин давом этмоқда. Нарпай туманида ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилаётир. Белгиланган ҳудудларда «Ҳокимлик боғи», «Нуронийлар боғи», «Ёшлар боғи» барпо этилиб, автомобиль йўллари бўйларида «Яшил белбоғ»лар яратилмоқда.
Лекин экилаётган кўчатларнинг парвариши ва суғориш тизимларига ҳам эътибор қаратиляптими? Айни шу ишларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мунтазам мониторинглар олиб борилмоқда.
«Оқтош – Мирбозор» автомобиль йўли бўйида экилган кўчатлар ҳолати ўрганилганда «Саломатлик йўлаги» ҳудудига экилган манзарали дарахт кўчатларининг кўпчилиги қуриш ҳолатига келгани, суғориш тизими яратилмагани аниқланди.
Мазкур ҳолатнинг олдини олиш мақсадида, туман «Йўл кўкалам» ДУК, туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман экология бўлими ходимларига таклиф ва тавсиялар берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил