Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЖойларда ўтказилаётган экологик назорат тадбирлари орқали атроф-муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ҳолатлар аниқланиб, ноқонуний фаолиятларга чек қўйилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши, «Юксалиш» ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Булоқбоши тумани ҳудудида жойлашган адирликларда оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган корхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарининг ўрнатилгани юзасидан экологик назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир туманнинг «Саноат пром» ҳудудида олиб борилди. Тадбир давомида «Она замин» ХК масъулларига 15 кун муддат ичида чанг-газ тозалаш фильтрларини ўрнатиш, экологик меъёрий ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда фаолият юритиши юзасидан Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан талабнома тақдим этилди. Унда белгиланган вазифалар ижроси таъминланмаган тақдирда суд органларига корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича ҳужжат тақдим этилиши тушунтирилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил