Етти кун      Бош саҳифа

Экопартия депутатлари кўчат экишди

Инсон кунига ўртача 3 маротаба овқатланади, 3-4 литр атрофида сув ичади. Биз мана шу таомланиш меъёри, ичаётган сувимиз сифати ҳақида кўп ўйлаймиз, муҳокама қиламиз.

Экопартия депутатлари  кўчат экишди

Тўғри овқатланиш қоидалари ишлаб чиқилган, сувни фильтрлаш йўлида турли ташкилотлар ўз хизматларини таклиф қилмоқда.

Аммо негадир ҳар нафасда муҳтож бўладиганимиз – ҳаво тозалиги ҳақида кўп ҳам қайғурмаймиз. Таомга бир кунда 3-4 марта, сувга 5-10 марта ишимиз тушса, ҳаводан бир кунда 23-24 минг марта нафас оламиз. Ушбу фактларнинг ўзиёқ ҳаво софлигини сақлаш нечоғли муҳимлигини кўрсатиб беради.

«Яшил макон» лойиҳаси айнан биз нафас олаётган ҳаво мусаффолигини таъминлаш учун долзарб саналади. Бу лойиҳада фаол иштирок этиш орқали нафақат табиатни, балки ўз саломатлигимизни, қолаверса, келгуси авлодлар соғлиғини сақлашга ҳисса қўшган бўламиз.

Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган. Жорий йилги баҳор мавсумининг ўзида эса 125 млн. манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини экиш мақсад қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳам ушбу лойиҳага салмоқли ҳисса қўшмоқда. Куни кеча депутатлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экишда иштирок этишди.

Азалий анъаналаримиз ва қадриятларимиз асосида амалга оширилаётган мазкур эзгу лойиҳа фуқароларимиз саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, она табиатимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган яшил ҳудудларни кенгайтириш имконини бермоқда. Униб-ўсаётган ҳар битта дарахт юртимизда мўътадил иқлим ҳосил қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

Депутатлар ташаббуси билан ташкил этилган мазкур амалий тадбирда 100 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Уларни суғориш ва парваришлаш учун масъулллар бириктирилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар