Жараён      Бош саҳифа

Учинчи сектор – аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин

Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва мамлакатнинг демократик трансформацияси жараёнида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашуви жамиятнинг турли қатламлари учун янги имкониятлар яратиб, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда.

Учинчи сектор –  аҳоли муаммоларини  ҳал этишда биринчи бўғин

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ислоҳотларнинг фаол иштирокчи ва ҳамкори сифатида нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда, уларга қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу ўринда, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилганини айтиб ўтиш зарур.

Ўтган 2023 йилда давлат бюджетидан ажратилган жами 226 млрд. 490 млн. сўм маблағларнинг 191 млрд. 490 млн сўми давлат субсидияси шаклида, 18 млрд. сўм давлат ижтимоий буюртмаси шаклида, 17 млрд. сўм давлат гранти шаклида молиялаштирилди.

ННТлар томонидан бир қатор долзарб ижтимоий лойи­ҳалар амалга оширилди.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ҳамда бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қурилиш, коммунал хўжалик, бандлик каби соҳалардаги лойиҳалар шулар жумласидандир.

Бугун кенг жамоатчилик атроф-муҳит муҳофазаси, экологик муаммоларни бартараф этиш масалаларига бефарқ эмас. Атмосфера ҳавосининг тозалиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндиларни бошқариш каби масалаларни бартараф этишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳам давр талабидир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган.

Шу нуқтаи назардан, 2023 йилда «Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш» мавзусида давлат гранти танлови эълон қилинди ва 34 та лойиҳа 3 млрд. сўм миқдорида молиялаштирилди. Жумладан, «Istiqlol Avlod» ННТ томонидан Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг 2 млрд. сўм маблағи ҳисобига Жиззах вилоятидаги «Ингичка» ва «Толли» қишлоқлари аҳолиси, 44 ва 71-мактаблар тоза ичимлик сув билан таъминланди.

Лойиҳа доирасида 102 метр чуқурликдан сув чиқарилди, сув тозалаш иншооти ва сув минораси ўрнатилиб, 4,5 км. масофага қувурлар ётқизилди, 32 дона сув тарқатиш нуқтаси ўрнатилди, ҳудудда 400 туп манзарали кўчатлар экилди.

«ЭКОСАН» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди ҳамкор ташкилотлар билан «Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш» давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Нукус, Термиз, Бухоро ва Гулистон шаҳарларидаги жами 24 та маҳаллада махсус чиқиндихоналар таъмирланиб, чиқиндиларни саралаб олиш мақсадида махсус 4 хил рангли (қоғоз, пластик, метал ва шиша идишларини ажратиш бўйича) қопқоқли контейнерлар ўрнатилди.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсадларни Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида самарали амалга ошириш, шунингдек, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш, ижтимоий-иқтисодий, экологик йўналишдаги кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб бориш вазифаси белгилаб берилди.

Жорий йилда Жамоат фонди маблағлари ҳисобидан давлат грантлари шаклида бешта очиқ танлов ўтказилади. Танловларда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга, уларни рақамли технологияларга кенг жалб қилиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш, соғлиқни сақлаш, экология соҳаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Жойларда давлат органлари томонидан аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклик фаолиятини самарали ташкил этишга амалий кўмак кўрсатиш тизимида соҳаларни кенгайтириш замон талабидир.

Жорий йил учун Жамоат фондига 8 та устивор йўналишдаги жами 18 та давлат органининг 34 та ижтимоий буюртмалари келиб тушган.

Ижтимоий буюртмалар натижаларида касаначилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, доимий иш ўринлари яратишни таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий протез ва реабилитация воситалари билан таъминлаш, экология, муқобил энергия, аҳолини соғломлаштириш каби вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари давлат ташкилотларига кўмакчи бўлмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши Ўзбекистонда ижтимоий ривожланишни янги босқичга олиб чиқади, уларнинг ролини тубдан оширишга, аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида хизмат қилади.

 

Моҳира ХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Отангга раҳмат, халқ ўғли»,  дейишмоқда одамлар

«Отангга раҳмат, халқ ўғли», дейишмоқда одамлар

🕔20:46, 19.04.2024 ✔18

Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.

Батафсил
Дарахт экиш  ҳаётимиз мазмунига  айланиши керак

Дарахт экиш ҳаётимиз мазмунига айланиши керак

🕔22:41, 07.04.2024 ✔30

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга тарғиб қилиб, юртдошларимизга мурожаат йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:

Батафсил
Жўмрак ўрнатишга  қайси ташкилот  масъул?

Жўмрак ўрнатишга қайси ташкилот масъул?

🕔14:40, 29.03.2024 ✔34

Табиатга бўлган меҳр туйғуси, унга муносабат, шахс маданиятининг ажралмас бир бўлагини ташкил этади. Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Отангга раҳмат, халқ ўғли»,  дейишмоқда одамлар

    «Отангга раҳмат, халқ ўғли», дейишмоқда одамлар

    Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.

    ✔ 18    🕔 20:46, 19.04.2024
  • Дарахт экиш  ҳаётимиз мазмунига  айланиши керак

    Дарахт экиш ҳаётимиз мазмунига айланиши керак

    Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга тарғиб қилиб, юртдошларимизга мурожаат йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:

    ✔ 30    🕔 22:41, 07.04.2024
  • Жўмрак ўрнатишга  қайси ташкилот  масъул?

    Жўмрак ўрнатишга қайси ташкилот масъул?

    Табиатга бўлган меҳр туйғуси, унга муносабат, шахс маданиятининг ажралмас бир бўлагини ташкил этади. Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди.

    ✔ 34    🕔 14:40, 29.03.2024
  • Учинчи сектор –  аҳоли муаммоларини  ҳал этишда биринчи бўғин

    Учинчи сектор – аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин

    Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва мамлакатнинг демократик трансформацияси жараёнида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашуви жамиятнинг турли қатламлари учун янги имкониятлар яратиб, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда.

    ✔ 32    🕔 14:38, 29.03.2024
  • Олам нурга тўлсин сен билан,  Наврўз!

    Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

    Инсонлар орасида меҳр-оқибат ва саховат, она табиатга мурувват, атроф- олам ва одам қалбини обод қилишга интилиш аслида ҳеч бир замон ё макон танламайди.

    ✔ 40    🕔 19:47, 21.03.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар