Жараён      Бош саҳифа

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!

Инсонлар орасида меҳр-оқибат ва саховат, она табиатга мурувват, атроф- олам ва одам қалбини обод қилишга интилиш аслида ҳеч бир замон ё макон танламайди.

Олам нурга тўлсин сен билан,  Наврўз!

Аммо бу каби эзгу ишларга қаҳратон зарбидан омон чиққан халқ айнан баҳорги тенг кунлик арафасида кўпроқ эътибор кўрсатиши урф бўлган. Ота-боболардан қолиб келаётган бу каби тутумлар асрлар давомида сайқал топиб, «Наврўз» деган сўз замирида яшаб келади.

Инсоннинг она табиат билан уйғунлиги ўзига хос моҳият касб этади. Одамзот қанчалик қулай ва шинам шароитларда бўлса ҳам ҳамиша табиатга талпиниб яшайди. Айниқса, қиш қаҳратонидан эндигина чиқилган пайтда қир-адирлар, бепоён далалар, тоғу боғлар бағрида бўлиш инсонга ўзгача бир ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Шу маънода бу йилги Наврўз байрами шодиёналарини табиат кўйнида – умумхалқ сайиллари тарзида ўтказиш белгиланди.

«Айниқса, бугун, жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз – еримиз, сувимиз ва табиатимизга, шу борадаги неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучайиб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида бу байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.

Дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган ҳозирги таҳликали даврда Наврўзнинг буюк инсонпарварлик моҳияти, ўлмас ғоялари, одамзотни тинчлик ва дўстликни қадрлаб, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшашга, ҳаётни янада гўзал ва обод қилишга ундайдиган бунёдкорлик руҳи ва фалсафаси ер юзидаги турли халқларнинг олижаноб интилишларига ҳам ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир», – дейилади бу йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарорида.

Ҳар қандай шодлик, байрам, тантана юртдаги тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва тотувлик самарасидир. Инсонларни янги-янги бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятига ундаб турувчи омил ҳам шу аслида. Бошқаларнинг бахти-саодати йўлида хизмат қилиб, ҳузур-ҳаловат топиш каби халқимиз қадриятларига сингиб кетган эзгу урф-одатлар Наврўз муносабати билан янада яққолроқ намоён бўлади. Меҳрга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжманд кишиларга мурувват кўрсатиш, кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз фуқароларга байрам кайфияти улашиш учун ҳаракат қилиш ҳам айни Наврўз айёмида қилинадиган хайрли ишларимиздан ҳисобланади.

Асрлар оша яшаб келаётган ушбу байрам ҳар йили табиатда жонланиш бош­ланадиган мавсумга тўғри келиши ҳам бежиз эмас. Шу кунларда эртанги тўкин сочинлик, фаравон ҳаёт учун ерга барака уруғи қадалади.

Наврўз шодиёналари юртимизда анъанага айланиб бораётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси билан бир вақтга тўғри келмоқда. Бу – она табиатни эъзоз­лаш, ундаги ҳар бир тирикликни асраб-­авайлаш, уларга эътибор ва меҳр кўрсатиш борасида қилинаётган ишларнинг давоми бўлади. Зеро, Наврўзни мусаффо осмон, ҳар қатраси олтиндан қиммат обиҳаёт, ҳаммамизни бағрида ушлаб турган она Ер, соф ва тоза ҳаво ҳамда яшил оламдан холи тарзда тасаввур қилиб бўлмайди.

 

Асқар УМБЕТАЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Қозоқ миллий маданий маркази раиси:

– Оролбўйи минтақасида бир қанча халқлар асрлар давомида дўст-иноқ яшаб келади. Барча туркий халқларда Наврўз билан боғлиқ анъаналар, урф-­одатлар кўп. Масалан, азалдан ҳамал ойини қозоқлар «Наврўз ойи» деб атаган. Бу ойда биринчи бўлиб учиб келадиган қушни қозоқ биродарларимиз «наврўзкўк», биринчи бўлиб очиладиган гулни эса «наврўзчечак» деб номлашган.

Қадим замонларда қозоқларда Наврўз тантаналари тўққиз кунлаб давом этган. Бунда бўй етган қизлар йигитларга атаб, «уйқу очар» деган лаззатли таом пиширишган. Йигитлар эса қизларга байрам совғалари тортиқ қилишган. Наврўз байрами тантаналарида қозоқ дўстларимиз ҳам турли-туман халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ташкил этишади. «Олти бақан», «Қиз қувлаш» каби мусобақалари айниқса, каттаю кичикда бирдек қизиқиш уйғотади. Шу куни дошқозонларда бешбармоқ, сумалак, паловхонтўралар пиширилиб, дастурхонларга тортилади. Катталар кичкинтойларни от ва туяларда сайр қилдиришади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўз халқларнинг тинч-тотувлик, бирдамлик, табиатга ошнолик айёми бўлиб қолаверсин.




Ўхшаш мақолалар

«Oila va TABIAT» мухбири  «Олтин қалам»  соҳиби бўлди

«Oila va TABIAT» мухбири «Олтин қалам» соҳиби бўлди

🕔13:54, 05.07.2025 ✔19

Газетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди. 

Батафсил
Барқарор ривожланиш  мақсадлари рейтингида  мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

🕔15:55, 26.06.2025 ✔43

«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»

Шавкат Мирзиёев

Батафсил
Сурнайда  берилган  сабоқлар

Сурнайда берилган сабоқлар

🕔15:52, 26.06.2025 ✔37

Одамларни йиғиб, узундан-узун қуруқ ва баландпарвоз жумлалардан иборат маъруза қилиш бугунги креатив ёндашувларга мос деб бўлмайди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши тарғибот ишларини ташкил қилишнинг ўзига хос ечимини топган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар