Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲАММА «КАТТА ОДАМ!»

Мен ўзбекистонликман! Самарқанддан! Кўринг, ҳавас қилинг! Юрт обод бўлди. Ҳур бўлиб, мана, йигирма беш баҳорни кўриб қўйди. Шу кунларда кўп нарсаларни Яратганнинг ўзи кўнглимга солади ва бахтдан сарҳуш бўлиб қоламан.

ҲАММА «КАТТА ОДАМ!»

Ўзим бир оддий физика ўқитувчисиман. Сиёсатга йўқроқман. Фанимда ҳам назариядан кўра амалиётга яқинман. Табиат қонунларини амалда яққол кўрсатгим келади. Бугун олдингизда сиёсатдан гап олдим, кам эпласам айбга буюрмайсиз. Кўнгил ғурурга тўлганда шукроналик қилмаслик ҳам инсофдан эмас-да. Ҳар жонзот қалб қўшиғини ўз овози билан уддалаганча ифода қилиши керак.

Мана, мени олинг. Ким эдим ўзи? Қишлоқдошларим ким эди? Ҳақ-ҳуқуқлари, юриш-туришлари қандай эди? Физикада бўлгани каби битта мисолда буни кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.

Мустақилликдан олдинги ҳаётимизни нақлиёт борасида худди кино каби кўз олдимга келтираман. Қишлоғимиз — жаннатмакон Баҳрин Самарқанддан ўттиз чақиримча келади. Ҳозир йўлнинг икки томони кела-келгунча боғ. Ҳозир боғ, интенсив олма боғлари кўзни қувонтиради... Аммо гап бу ҳақда ҳам эмас.

Дейлик, 1986 йил. Жазирама. Самарқанддан қишлоғимга келмоқчиман. Даҳбет кўчасида бир сариқ «пазик» камида бир соатча турар ва шапка кийиб олган ҳайдовчи  ҳаммамизни орқамизга тепиб-тепиб автобусга жойлар эди. Бунақа тиқилинчлар қари-қартанг, хотин-халаж учун ўлим билан баробар эди. Отахону онахонлар хўрсиниб, «йўл азоби, гўр азоби» деб қўйишарди. Мана, шу ўттиз чақирим жойга ғайрат қилсак, уч соатларда етиб келар эдик. Бизга дўқ урадиган, хоҳласа, тушириб юборадиган «ҳаптабўзчи» ўша пайтларда «Катта одам» эди. Ундан ҳайиқар эдик!..

Мустақиллик насими эса бошлаган пайтларда кўпчилик иккиланган: «Агар ихтиёр ўзимизда бўлса, қийналиб қолмасмиканмиз? Ғаллани қаёқдан оламиз? Картошка танқис бўлиб қолмасмикан? Манавинақа жигули-ю, москвичларни қаердан оламиз?» деган ҳадик ҳам йўқ эмасди.

Келажагимизга ишониб-ишонмай яшай бошлаганимиз кечагидек эсимда. Ўзига беадад шукрлар бўлсин, йил сайин Ўзбекистонимизнинг ишлари ўнглана бошлади. Барча жабҳаларда каттадан-катта, мураккабдан-мураккаб қийинчиликларни енгиб ўта бошладик. Юзимиз ёруғ бўлди.

Энди бояги гапга қайтамиз. Самарқанддан қишлоғимизга қандай етиб келяпмиз? Ҳеч кимга сир эмас, энди ҳаммамиз — ёшу қари КАТТА ОДАМ! Кўнглингиз автобусда келишни истайдими? Марҳамат, шундоқ ўзимизда — Самарқандимизда ўз болаларимиз ишлаб чиқараётган, автобуслар қишлоқ сари учиб кетяпти. Ҳайдовчи дўқ ҳам урмайди. «Келинг, ака, келинг, опа...». Ё кўнгиллари «Нексия»ни тусайдими? Марҳамат! Ҳайдовчи дегани қуллуқ қилиб турибди. Йўловчи эса КАТТАКОН! Керак бўлса, ноз қилади. «Дамас»нинг орқасига ўзинг ўтир...», «Жигули» билан мол бозорига бора қолгин...»

Бозорга чакки олиб бормоқчи бўлган момонинг ҳам дўқи баланд. Чап қўл чап биқинда, ўнг қўлда «Samsung»... Мижозини йўқотишдан чўчийдиган хизматкори — бечора ҳайдовчига дағдаға қиляпти... «Агар дарвозамнинг тагида 10 минутда пайдо бўлмасанг, бошқасига телефон қиламан!..»

Қайси қишлоққа борманг, машина дегани урчиб кетган. Ҳар дарвозанинг олдида шай туради.

Қишлоқнинг файзига тўкин-сочинлик ярашади. Яшаш, ҳаракатланиш имконининг зўрлиги ярашади. Энди шаҳарликлар марказдаги ҳовличаларини сотиб, биз томонларга келиб, уйлар солишяпти. Бир пайтлар ҳамма қишлоқдан қочаётганди. Мана, биз ким бўлдик!..

Равшан  ҒАНИЕВ,

Ургут туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔248

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 248    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар