Жараён      Бош саҳифа

Аёлларнинг парламентдаги ўрни 40 фоизга етди

Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенг­ликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда.

Аёлларнинг  парламентдаги ўрни 40 фоизга етди

Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур ижроси туфайли жамиятимизда аёлларнинг ўрни ва мавқеи тобора ошмоқда. Ижтимоий ҳолатидан қатъи назар барча аёллар бугун ва келажакка ишонч билан ҳаракат қилаётгани, ўзининг билим ва салоҳиятини тўла намоён этаётгани шундан далолат беради.

Ўзбекистонда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунё­да энг юқори ўринларга кўтарилди. Аёллар сони Қонунчилик палатасида депутатлар умумий сонининг 32 фоизини, Сенатда эса 25 фоизини ташкил этиб, бу орқали Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсия­ларга мос даражага етишига эришилди.

Юртимизда бу бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди.

Ўтган йили халқимиз хоҳиш ва иродаси билан амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар асосида эса хотин-қизларнинг парламентдаги ўрни 40 фоизга етказилди. Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис Сенатида алоҳида қўмита, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси янгидан ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, бугун гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди, авваламбор, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масалаларига оид 40 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон хотин-қизларни камситиш ва таъқиб қилишнинг барча шаклларидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя этишни назарда тутувчи халқаро шартномаларга қўшилди.

Меҳнат кодекси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга хотин-қизлар учун тақиқланган касбий фаолият соҳаларини қисқартириш, қонунчиликдаги гендер-ассимметрик қоидаларни бартараф этишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилди. Хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинлик­лари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг институционал асослари янада мустаҳкамланди.

Энг асосийси, мазкур қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда аёл депутатларимиз фаоллик қилишмоқда. Зеро, Президентимиз 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимдаги сўзлаган нутқида мамлакатимизда қонунчиликни мустаҳкамлаш, қабул қилинаётган қонунларнинг адолатли ва таъсирчан бўлишида депутат ва сенатор аёлларнинг ҳам ҳиссаси катталигини таъкидлади. Бу, ўз навбатида, биз, депутат аёлларга ғурур ва фахр бахш этиши билан бир қаторда, катта масъулият ва ишонч ҳам юклайди.

 

 

Моҳира ХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔34

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔77

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔98

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 34    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 77    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 98    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 132    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 149    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар