Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЮртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширила бошлагандан буён одамларда табиат ва экологик муҳитга муносабат ўзгара бошлади. Буни оддийгина кўча-кўйда писта чақиб, пўчоғини ер билан битта қилиб кетувчилар камайганидан ҳам сезиш мумкин.
Ҳозир гавжум масканларда писта чақиб, пўстлоғини дуч келган жойга ташлаб кўринг-чи, атрофингиздагилар дарров сизга танбеҳ ва дакки беради. Бу, албатта, жамоатчилик назорати шаклланишининг кичик бир кўриниши. Агар каттароқ қонунбузарликларга ҳам ана шундай кескин муносабат кўрсатганимизда эди, биз аллақачон жуда кўп муаммоларга ечим топган бўлардик.
Маълумки, ривожланган мамлакатларда жамоатчилик фикри жамиятни бошқарувчи куч сифатида қабул қилинади. Одамларнинг муносабати, таклиф ва мулоҳазалари давлат идоралари учун компас вазифасини ўтайди. Фикрлар хилма-хил бўлмаган жамият ҳамиша оқсайди, деган эди машҳурлардан бири.
Ҳамма жойда дарахтлар кесиляпти. Одамлар бунга муносабат билдирса, мутасаддилар дарров ўша дарахтни қурт кемириб чириганга чиқаришади. Ёки тадбиркорлик субъектларига ажратилган ерлардаги дарахтларни бошқа жойга кўчириб ўтқазишда ҳам хўжакўрсинга қилинаётган ишлар жамоатчилик назоратидан четда қолиб кетмоқда.
Аввало, қурилиш объектларини дарахт йўқ жойдан ажратилишига эътибор қаратиш лозим.
Дарахтзор жойдан ер ажратилдими, бас уларни кесмасдан, ҳеч қаерга кўчирмасдан ишларни давом эттириш чоралари кўрилгани маъқул. Номигагина кўчирилган дарахтларнинг ривожланиб кетиши билан ҳеч ким шуғулланмаётгани учун ҳам ўша дарахтлар тақдири аянчли аҳволда қолмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Зарафшонда «Кизил китоб»га киритилган 100 тупдан зиёд саксовул дарахти қўпориб ташлангани тўғрисида хабар тарқалди. Маълум бўлишича, саксовул буталари ўсаётган ерда Ёшлар саноат ҳудуди ташкил этилаётган экан. Буталар қўпорилаётган заҳоти тегишли идораларнинг бирига бир виждони уйғоқ фуқаро оғзаки мурожаат қилибди.
Ушбу ҳолат Зарафшон шаҳар Экология бўлими томондан ўрганилиб, фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн. 700 минг сўм миқдорида жарима белигиланибди. Ижтимоий тармоқларда берилган расмий муносабатда бугунги кунда Зарафшон шаҳар Ёшлар саноат ҳудудидаги саксовул буталари шаҳарнинг аэропорт йўли ёқасига кўчириб ўтказилаётгани айтилади.
Бундай ҳолатлар ҳақида эшитгач, шунисига ҳам шукр, дегинг келади. Бироқ жамоатчилик назорати кучайганда эди, балки бу ноёб саксовуллар ҳеч қаерга кўчирилмасдан ўз ўрнида яшнаб, ўсиб турган бўлармиди?! Мутасаддилар тадбиркорга бошқа жойда ер ажратган бўлармиди?! Ахир, дарахт кўчириб ўтқазилгач, унга мунтазам қаров ва алоҳида парвариш керак. Қолаверса, бир неча йиллик саксовул кўчириб ўтқазилганида унинг ривожланиб кетиши жуда қийин кечади.
Энг ачинарли жиҳати шуки, бизга қурилишни режалаштириш аҳоли билан маслаҳатлашмасдан пала-партиш режалаштирилмоқда. Аввало, тадбиркорларга ташландиқ жойлар ажратиб берилса, айни муддао бўлармиди. Қўлдан келса, обод қилиб кўрсин-чи! Аксинча бўлса, обод ва кўркам жойларга путур етказмасдан тинчгина юргани авлороқмасми?!
Хулоса шуки, жамоатчилик назорати кучайиб, одамлар фикр-муносабатлари институт даражасида шаклланмас экан, экологик мувозанат бўйича ҳали кўп йўқотиш ва муаммолар учраши шубҳасиз.
Э.Бахт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил