Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилАндижон шаҳридаги Президент мактаби эко-таълимни замонавий турмуш тарзининг муҳим асоси деб ҳисоблаб, атроф-муҳитни асраш борасида масъулиятли авлодни тарбиялашни мақсад қилган.
Мактаб жамоаси ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарида экологик маданият ва табиатга дахлдорлик ҳиссини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникма ва малакасини, табиатга зиён етказувчи ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга киришган.
Ўтган ҳафтада Президент мактабида навбатдаги «Eko-fest» тадбири ўтказилди. Унда «Экология ҳар биримиздан бошланади» шиори остида расмлар танлови бўлиб ўтди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан чиқиндилардан қайта ишланган буюмлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, креатив ва замонавий чиқинди қутилари тақдим этилди. Қолаверса, эко нотиқлар ва эко тарғиботчилар танлови ҳамда шоу намойиши ҳам бўлиб ўтди. «Eko-fashion» шоуда ўқувчилар чиқиндилардан яратилган креатив образларда намоён бўлишди.
«Eko-fest» лойиҳаси икки йилдан буён мунтазам ўтказилмоқда. Лойиҳа халқаро экспертларнинг маърузалари, инсоннинг табиатга таъсири тўғрисидаги амалий семинарлар, мустақил тадқиқотлар, маиший ва иссиқхона шароитларида «ақлли суғориш» орқали сувни тежаш бўйича смарт-ечимларни ишлаб чиқиш, қоғоз ва пластикни қайта ишлаш бўйича маҳорат сабоқлари, сув тозалаш объекти, ҳавони мониторинг қилиш станцияси, чиқинди полигонига экскурсиялар ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади.
Президент мактаби 2022 йилда «Eco-school Uzbekistan» лойиҳасининг аъзоси сифатида эко-таълимни амалга ошира бошлаган эди. Лойиҳага аъзо бўлиш ўқувчиларнинг барқарор келажакни таъминлаш бўйича фаол экологик позициясини, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилишдаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирди. Бундан ташқари, «Яшил мактаб» дастури доирасида эко-фаол ўқувчилардан иборат «Эко-қўмита» ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур ўқувчилар барқарор ривожланиш тамойилларини ўрганмоқда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш усуллари билан танишмоқда ва бошқа эко-мактаб ўқувчилари билан бирга экологик лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда.
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил