Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Дарахтларни кесмаслик ҳақида 150 йил аввал  чиққан тарихий ҳужжат

Ўтмиш аждодларимиз табиатни асраш, атроф-муҳит тозалигини сақлашга жиддий эътибор қаратишган. Буни тарихий манбаларда учрайдиган қатор ҳужжатлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, Самарқанд Ўлкашунослик музейида КП5991/180 рақами билан сақланаётган тарихий ҳужжатда дарахтларни кесмаслик ҳақида берилган фатво акс этади.

Дарахтларни  кесмаслик ҳақида 150 йил аввал   чиққан тарихий ҳужжат

Ҳижрий 1284 йил – милодий 1867 йили тахминан Хива хонлигида чиқарилган мазкур фатво ўзининг аҳамияти жиҳатидан жуда қимматли саналади. Унда ўтмишда табиат ва экологияга бўлган муносабат яққол акс этган. Ҳужжатда дарахтларни қози (суд) ёки муҳтасиб, яъни шу ишларга масъул нозирнинг ҳукми ва ижозатисиз кесиш тақиқланиши қайд этилади. Ҳатто, шунингдек, масжид ёки қабрис­тон иморати учун ҳам кесилмаслиги лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

– Агар бирорта ишга мўлжаллаб ёки муайян жойга ишлатишга вақф қилиниб экилган бўлса, у ҳолда мутаввалли (нозир) томонидан айнан ўша иш ёки жой учун ишлатилиши мумкинлиги фатвода кўрсатилган. Акс ҳолда, фатво ҳужжатининг далилида: «Омма халқ учун уни қози ёки муҳтасибнинг амрисиз тасарруф қилиш жоиз бўлмайди», – деган жумлалар ҳужжатда қайд этилган, – дейди шарқшунос-тадқиқотчи Ҳамидуллоҳ Аминов.

«...Бу масаладаким, қабристонларда кўкарган дарахтларни ислом қозисининг буйруғи ё халқнинг Пайғамбари бўлмиш зотнинг шариатига муҳтасиб бўлган кишининг буйруғи бирла шундай бир масжиднинг иморатиға сарф қилинса ва ул дарахтларға жиҳати муайян маълум бўлмаса ва мутавалли топулмаса, шаръан дуруст ва жоиз бўлурму, ба-шароита ё йўқму?..

Қабристондаги дарахтларни масжиднинг иморатига сарфлаш жоиз бўлади, агарки у вақф бўлмаса. Агарки уни бирорта вақф қилинган ва мутаваллиси бўлмаган масжидга ёки қабрис­тонга сарфлаш урфда бўлса. Омма халқ учун уни қози ёки муҳтасибнинг амрисиз тасарруф қилиш жоиз бўлмайди...»

Мазкур фатвога муҳр босилиб, муфтий Муҳаммад Карим охунд ибн Маҳмуд номи билан имзо қўйилган ва ҳижрий 1284 (милодий 1867) йил санаси ёзилган.

– Хуллас, шариатга кўра ҳам, муфтийлар чиқарган фатволарга биноан ҳам дарахтларни ҳуда-беҳуда кесиш асло мумкин эмас. Муболағали айтсак, дарахткушлик одамкушлик каби жиноятдир, – дейди шарқшунос-тадқиқотчи Ҳамидуллоҳ Аминов.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔23

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар