Жорий йилнинг 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда депутатлар томонидан «Сув ресурсларини бошқариш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, сувдан тежамкорлик билан, самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси қуйи бўғинда сув билан таъминловчи ташкилотлар ҳамда сув истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ва бу орқали сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сув етказиб бериш хизматлари учун тўловларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ташкил этилгани муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада ҳудудлар бўйича сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланиши ҳақидаги нормани белгилаш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси сув ресурсларини самарали бошқариш, улар юзасидан тўлақонли ҳисоб ва ҳисобот юритиш, шунингдек, мазкур жараёнларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштирокини таъминлаш орқали ер ва сувга доир муносабатларининг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши, бу ўз навбатида партия дастурий мақсад ва вазифаларида назарда тутилган сув ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш каби устувор йўналишларга тўла мос экани қайд этилди.
Қизғин баҳс-мунозаралар якунида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил