Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ўзбекистон экологик муаммоларга халқаро ҳамжамият эътиборини энг кўп қаратмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган жадал ислоҳотлар йўлига тушиб олди.

Ўзбекистон  экологик муаммоларга  халқаро ҳамжамият эътиборини  энг кўп қаратмоқда

Бунинг самараси ўлароқ, мамлакатимизда экологик муаммоларни юмшатиш, атроф-муҳитни асраш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни жараёнда 2030 йилгача мўлжалланган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланганини алоҳида эътироф этиш зарур.

Ўтган йил 19 декабрда БМТ Бош Aссамблеяси Марказий Осиёни қийнаётган долзарб экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган резолю­цияни бир овоздан маъқуллади. Ўзбекистон бошчилигида қатор давлатлар коалицияси ҳаммуаллиф бўлган ушбу таклиф минтақамизнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашда жамоавий ҳаракатларга содиқлигини тасдиқлайди.

«Марказий Осиё экологик муаммолар қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш» номли резолюцияда иқлим ўзгариши давримизнинг барқарор ривожланишига жиддий тўсиқ бўлаётган энг мураккаб муаммоларидан бири сифатида ифодаланган. Ўзбекистон ва бош­қа Марказий Осиё давлатлари ушбу муаммони ҳал қилишга бевосита салмоқли ҳисса қўшиш баробарида минтақадаги экологик муаммоларга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сур­япти.

Масалан, Президент Шавкат Мирзиёев ташаб­буси билан ташкил этилган БМТнинг Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди фаолиятига алоҳида эътибор берилиб, денгиз қуриши оқибатини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бутун дунё қўллаб-қувватлаяпти.

Резолюция Марказий Осиёда иқлим ва экологик таҳдидларга самарали қарши туриш, жумладан, барқарор қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлиги, чиқиндини қайта ишлаш, барқарор туризмни ривожлантириш, «ақлли шаҳарлар»ни яратишга доир тавсияларни қамраб олган. Бош Aссамблея БМТ тизими, халқаро ва молия институтлари, хусусий сектор, инвестор ва донорларга Марказий Осиёдаги экологик муаммоларни ҳал қилиш учун етарли ресурс сафарбар этиш, мавжуд салоҳиятни ошириш ва ёрдам кўрсатишда давом этишни тавсия қилди.

Марказий Осиё, жумладан, Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриш билан бирга ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланган ҳужжатда минтақадаги чўлланиш, қурғоқчилик, қум-чанг бўронига қарши курашишга чақирувда янги технология ва илғор тажриба марказий ўрин тутади. Инновацион ёндашувнинг экологик таҳдидни юмшатишдаги ҳал қилувчи ролини белгилайди.

Шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа давлатлар тоғ экотизимини ҳимоя қилиш, музликни сақлаш бўйича саъй-ҳаракатни кучайтиради.

Тоғ экотизимини муҳофаза қилиш ва музликни асраб-авайлаш зарурлиги таъкидланган резолю­ция бутун дунё мамлакатларини бу борадаги ишларни фаоллаштиришга чақиради.

Қайд этиш керак, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллаган Ўзбекистон инсон ресурслари бўйича минтақанинг энг йирик ва қудратли давлатларидан бири сифатида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бутун дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича БМТ дои­расидаги чора-тадбирларни амалга оширишга содиқлик билан ёндашмоқда.

Ўзбекистон трансчегаравий дарёларда сув ва энергия ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш тарафдори. Марказий Осиё ва минтақанинг экологик барқарорлигига аҳамият беради. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёга ҳар томонлама ёндашуви минтақада тинчлик, иқтисодий тараққиёт ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка кўмаклашишга қаратилган.

Аҳамиятли жиҳати, Шавкат Мирзиёев мамлакатни янада тоза ва барқарор муқобил энергия манбалари сари етакловчи кенг кўламли, улкан ислоҳотни бошлаб берди. Ушбу босқичнинг муҳим жиҳати 2030 йилгача мамлакат электр энергиясининг 30 фоизини қайта тикланадиган манбалардан олиш ғоясидир. Бу ҳаёт даражасини оширишга қаратилган глобал иқлим ташаб­буслари билан уйғунлашган интилишдир.

Давлат раҳбарининг яшил ислоҳот ва қайта тикланадиган энергияни рағбатлантиришга эътибори барқарор келажакни шакллантиришга замин яратади. Бундан ташқари Президент томонидан 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича Давлат дастури қабул қилиниб, аҳоли турмуш шароити ва сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. Қорақалпоғистонни 2020-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури тасдиқланиши ҳам айни жараённинг мантиқий давоми, дейиш мумкин.

2018 йил Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилди. Бу Ўзбекистоннинг инновация ва ривожланишга интилишининг амалдаги исботидир. Давлат раҳбарининг энергетика эволюциясига оид қараши нафақат иқтисодиётни жонлантирувчи, балки мамлакатни яшил эртанги кун сари йўналтирувчи стратегия билан ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон раҳбари БМТда сўнгги ўттиз йил минтақада ҳаво ҳарорати бир ярим даража кўтарилгани ўртача глобал исишдан икки баробар кўплигини алоҳида таъкидлади. Натижада музлик умумий майдонининг учдан бир қисми йўқ бўлиб кетди. Бу тенденция давом этса, минтақадаги икки йирик дарё – Aмударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Aҳоли жон бошига сув таъминоти 25 фоиз, экинлар ҳосилдорлиги 40 фоиз камайиши кутилмоқда. Ўзбекистон етакчиси халқаро ҳамжамиятни ушбу масалага эътибор қаратиб, тегишли чоралар кўришга чақирди.

Хулоса қилиб айтганда, глобал ҳамда минтақавий экологик хавф-хатарга қарши курашда ҳамкорликни янада кенгайтириш жуда долзарб. Зеро, манфаатдор томонлар минтақада иқлим ўзгариши таъсирига чидамни ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш ва жараённи қўллаб-қувватлаш орқали Марказий Осиёдаги долзарб экологик муаммоларни ҳал қилиши, минтақанинг барқарор ва фаровон келажагини таъминлаши мумкин.

 

Холид Таймур AКРАМ,

Покистон тадқиқот маркази

ижрочи директори

Манба: ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

🕔15:20, 10.05.2024 ✔15

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Батафсил
Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

🕔16:57, 02.05.2024 ✔59

Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

Батафсил
Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

🕔16:45, 02.05.2024 ✔20

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

    Халқ ишончи албатта оқланиши керак

    Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

    ✔ 15    🕔 15:20, 10.05.2024
  • Коса тагидаги  Нимкоса  ёхуд алдагани бола яхшими?

    Коса тагидаги Нимкоса ёхуд алдагани бола яхшими?

    Сўнгги вақтларда умумтаълим мактаблари учун мўлжалланган дарсликларда кузатилаётган камчиликлар борасида тез-тез мулоҳаза билдирилмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда неча маротаба танқидий фикрлар айтилаётганига қарамасдан аҳвол эски ҳаммом – эски тослигича қолаётгани жуда ачинарлидир.

    ✔ 59    🕔 16:57, 02.05.2024
  • Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

    Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

    Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 20    🕔 16:45, 02.05.2024
  • Узоқ иш куни, касбий чарчоқ:  Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи  қачон таъминлади?

    Узоқ иш куни, касбий чарчоқ: Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи қачон таъминлади?

    Хоҳ давлат ишида ишланг, хоҳ хусусий секторда меҳнат ҳуқуқларимиз тез-тез поймол қилинади. Бошқача айтганда, меҳнат ҳуқуқларини талаб қилишга ўрганмаганмиз.

    ✔ 54    🕔 20:42, 19.04.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 46    🕔 11:45, 19.04.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар