Энди қурилиш материаллари нархи ошадими?
Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларини қазиб олишга муддатсиз мораторий ўрнатилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларини қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгилаб қўйилди.
Эндиликда дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади. Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун жарима миқдори 10 бараварга оширилади.
Шунингдек, жазо чораларидан бири сифатида ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш жазосини белгилаш ҳам режалаштирилган.
Экология вазирлиги дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олишни «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси, Экологик назорат инспекцияси ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспексияси ҳамкорлигида мониторинг қилади ва доимий рейдлар ўтказиб, тартибни бузган шахсларга нисбатан чоралар кўриб боради.
Бундан ташқари, қум-шағал қазиб олиш борасида янгидан лицензия бериш жараёни тўхтатилди. «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан илгари берилган лицензиялар эса текширилади. Коррупцияга йўл қўйилган ҳолатлар аниқланиб, ноқонуний лицензиялар бекор қилинди. Шунингдек, янги конлар фаолиятини камчиликсиз йўлга қўйишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу конлар қум-шағал нархларининг қимматлашишига йўл қўймайди.
Фармонга мувофиқ, вазирлик томонидан қуйидаги чора тадбирлар амалга-оширилади:
– ер усти табиий сув объектларининг ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналарида норуда материалларини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади;
– дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналаридаги бузилган ерлар босқичма-босқич рекултивация қилинади;
– табиий ландшафтни қайта тиклаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.
Қолаверса, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида муқобил норуда фойдали қазилма конлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Дастур дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сув муҳофаза зоналарида жойлашган норуда материалларини қайта ишлаш корхоналарини тоғ ва тоғ олди ҳудудларига ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш, тадбиркорлик субъектларига шарт-шароит яратиш мақсадида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларда муҳандислик-инфратузилма объектларини барпо этиш кабиларни ўз ичига олади.
2023 йилда Экология вазирлиги томонидан киритилган талабномаларга асосан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 12 та фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектининг лицензиясини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларини киритган.
«Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ билан Чирчиқ дарё ўзанини тозалаш ва қум-шағал материалларини қазиб олиш белгиланган талбаларга риоя этилмагани сабабли, 3 та хўжалик юритувчи субъект билан тузилган шартномалар бекор қилинди.
Ўтказилган назорат тадбирларида Республика бўйича дарёларда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ 303 ҳолатда 268 нафар шахсга нисбатан 68 млрд. сўмлик чоралар кўрилган бўлиб, шундан 42 ҳолат бўйича 45 млрд. сўм миқдорида табиий муҳитга зарар етказилгани учун прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔175
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔248
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔436
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил